uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Янгиликлар

Бош сахифа - Янгиликлар
Музейлар – тарих кўзгуси
06
03/15

Музейлар – тарих кўзгуси

Бухорода музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш масаласига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилмоқда
06
03/15

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилмоқда

Германия пойтахти Берлин шаҳрида ўтаётган “ITB Berlin – 2015” халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳам намойиш этилмоқда.

Ўзбекистонда аёлларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтиришга қаратилаётган эътиборга ҳавасим келди
04
03/15

Ўзбекистонда аёлларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтиришга қаратилаётган эътиборга ҳавасим келди

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида ЎзА мухбири мамлакатимизда хотин-қизларга қаратилаётган эътибор, аёлларнинг жамиятимизда тутган ўрни ҳақида чет эллик мутахассислар, экспертлар ва сайёҳлар билан суҳбатлашди. 

Лола ҳамда DJ Piligrim Жо Ленноннинг “Imagine” қўшиғини миллий йўналишда куйлашди
03
03/15

Лола ҳамда DJ Piligrim Жо Ленноннинг “Imagine” қўшиғини миллий йўналишда куйлашди

2 март куни UNICEF вакили Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Жон Ленноннинг “Imagine” қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этишди. Қўшиқни ўзбек эстрада юлдузлари Лола ҳамда DJ Piligrim ижро этишган.

“Россия 1″ телеканалида Амир Темур ҳақидаги фильм намойиш этилади
03
03/15

“Россия 1″ телеканалида Амир Темур ҳақидаги фильм намойиш этилади

“Тамерлан. Саҳродаги бинокор” номли бу фильм намойиши телеканалда 4 март куни, Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланади.

Бағдодда 12 йиллик танаффусдан сўнг қадимий осори-атиқалар музейи қайта ишга тушди
01
03/15

Бағдодда 12 йиллик танаффусдан сўнг қадимий осори-атиқалар музейи қайта ишга тушди

Ироқнинг пойтахти Бағдодда 12 йиллик танаффусдан сўнг қадимий ёдгорликлар миллий музейи ўз ишини бошлади, деб хабар берди Agence France-Presse ахборот агентлиги.

Хорижликлар ҳавасда
12
02/15

Хорижликлар ҳавасда

Мамлакатимиздаги тарихий обидалар, замонавий шаҳарлар, хушманзара табиат ва файзли гўшалар, қулай иқтисодий ва сармоявий муҳит хорижликларнинг эътиборини тортади. Юртимизга ташриф буюрган чет эллик сайёҳлар ва меҳмонлар буни алоҳида эътироф этади.

Туризмни ривожлантириш йўлида
02
02/15

Туризмни ривожлантириш йўлида

Нукусда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Таассуротларга бой бўлди
02
02/15

Таассуротларга бой бўлди

Навоий вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма ташкилотлари ҳамда “Касаба-сайр” шўъба корхонаси томонидан вилоятнинг Хатирчи, Қизилтепа, Кармана туманларидан соҳага кўп йиллик хизмати сингган 45 нафар ишчи-ходим ва меҳнат фахрийларининг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди. 

Самарқанддаги Хўжа Дониёр мақбараси Ўзбекистонда 2014-йилнинг энг яхши объекти деб тан олинди
11
01/15

Самарқанддаги Хўжа Дониёр мақбараси Ўзбекистонда 2014-йилнинг энг яхши объекти деб тан олинди

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўтган йили маданий-маърифий ишлар ва маданият объектларини ободонлаштириш бўйича эълон қилган танловда Самарқанддаги Хўжа Дониёр мақбараси ғолиб бўлди. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги визасиз режим узайтирилади
24
12/14

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги визасиз режим узайтирилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги даромад ва фойдадан олинадиган солиқларни назорат қилувчи шартномага киритилган ўзгартишлар Қозоғистон парламенти томонидан маъқулланди.

“Euronews” телеканалида Хива шаҳри ҳақида кўрсатув эфирга узатилди
24
12/14

“Euronews” телеканалида Хива шаҳри ҳақида кўрсатув эфирга узатилди

“Euronews” телеканалида “Uzbekistan Life” туркумидаги кўрсатувларнинг иккинчиси, “Хива: саҳро дарвозаси” номли кўрсатув намойиш этилди. Бу ҳақида “euronews.com” нашри хабар бермоқда.

Қадамжоларга ташриф
01
12/14

Қадамжоларга ташриф

Мамлакатимизда истиқболи соҳа сифатида туризмни ривожлантириш, унинг хизмат турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борада касаба уюшма ташкилоталри ҳам тобора фаоллашиб бормоқда. Хусусан, ишловчиларнинг тарихий жойлар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотлар билан таништириш ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг узвий қисми ҳисобланади.

Ўзбек аския санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди
28
11/14

Ўзбек аския санъати Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича қўмита 27 ноябрь куни Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига кириш учун номзодларни кўриб чиқишни якунлади.

 

Қадимий девор тасвирлари қайта тикланди
28
11/14

Қадимий девор тасвирлари қайта тикланди

Самарқанд шаҳрида жойлашган “Афросиёб” музейида ўзбек-француз археологик экспедиция мутахассислари томонидан Варухман саройининг шимолий деворидаги тасвирлар қайта тикланди.