uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Музейлар – тарих кўзгуси

Бош сахифа - Янгиликлар - Музейлар – тарих кўзгуси

Бухорода музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш масаласига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди. 
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекмузей” жамғармаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей- қўриқхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти олим ҳамда тадқиқотчилари, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Бухоро ва Навоий вилоятларидаги музейлар ходимлари иштирок этган семинарда мамлакатимизда музейлар фаолиятини янада ривожлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларга ички сайёҳларни жалб этишга қаратилган ҳуқуқий асослар яратилгани ўз самарасини бераётгани алоҳида таъкидланди. 
Музейлар ишини оқилона ташкил этиш, улардаги ашё ва коллекцияларни ҳисобга олиш тартиби, мозийгоҳларнинг илмий концепцияси, болаларни музейларга жалб этишда педагогик технологияларнинг ўрни, виртуал музейлар истиқболлари ҳақида сўз юритилди. 
Маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда тўрт юздан ортиқ музей фаолият кўрсатмоқда. Уларда аждодларимиз тафаккури маҳсули бўлган энг қадимги тошёзувлару битиклар, нодир қўлёзмалар, тарих, адабиёт ва санъат, илм-фан ҳамда бошқа соҳаларга оид қимматбаҳо асарлар, ноёб ашёлар, ҳали-ҳануз ўз кўркини йўқотмаган осори-атиқалар асл ҳолича сақланмоқда. Экспонат ва экспозицияларда улуғ аждодларимиз ҳаёти, табиат, ҳайвонот ва наботот олами, биз учун маълум маънода сабоқ бўлгувчи воқеа ҳамда ҳодисалар ўз аксини топган. Улар ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, хорижий сайёҳларнинг беназир номоддий мерос эгаси эканимизни ҳис қилишида муҳим аҳамият касб этади. 
– Музейлар коллекцияларини бойитиш, экспонатларини аниқ тавсифлаш ва уларнинг электрон вариантларини яратиш долзарб вазифа, – дейди Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасининг археология бўлими бошлиғи Ихтиёр Кенжаев. – Тадбирда шу ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди. 
Семинарда музейларда менежмент тизими, илмий ишларни оқилона йўлга қўйиш, ушбу муассасаларнинг олий ўқув юртлари ва бошқа билим масканлари билан алоқаларини, ижтимоий ҳамкорликни кенгайтириш, музейлар учун буюртма асосида малакали мутахассис кадрлар тайёрлаш ҳамда ечимини кутиб турган бошқа масалалар муҳокама қилинди. 
 

 

Эркин Ёдгоров, ЎзА
қўшилган сана: 06-03-2015
Кўрилди 2114