Туризмни ривожлантириш йўлида
Нукусда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси томонидан туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Туроператорлар, сайёҳлик фирмалари раҳбарлари, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида туризмни ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, меҳмонхона ва ресторанлар фаолиятини такомиллаштириш ва туроператорлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Анжуманда Қорақалпоғистон Республикасида сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурнинг мақсади ва вазифалари, мамлакатимизда сайёҳликни ривожлантиришда Қорақалпоғистоннинг ўрни, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш борасидаги вазифалар хусусида сўз юритилди.
Мамлакатимизда 2012 йилдан буён Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилоти ўртасида тузилган шартнома асосида туризмни ривожлантириш, хорижлик меҳмонларга кўрсатиладиган хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш, соҳа мутахассисларининг билими ва малакасини юксалтириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.
– Ҳамкорлик самарасида Қорақалпоғистондаги музейлар, қадимий қалъа ва тарихий ёдгорликларни томоша қилиш учун келаётган хорижлик сайёҳлар оқими сезиларли даражада ортмоқда, – дейди халқаро эксперт Анья Вайднер. – Уларга кўрсатилаётган хизматлар тури ва сифати ҳам яхшиланди. Соҳани янада ривожлантириш учун бу ерда шароит етарли, сайёҳлар эътиборини тортадиган объектлар жуда кўп. Улар бўйича янги йўналишлар ташкил этиб, хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш яхши натижа беради. Сайёҳларни кўпроқ жалб этиш мақсадида уларга хизмат кўрсатаётган тадбиркорлар, амалий санъат асарлари – сувенирлар ишлаб чиқараётган ҳунармандлар иштирокида ўтказилган семинар-тренинглар самарали бўлмоқда.
А.Ортиқбоев, ЎзА
Кўрилди 1284
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL