“Euronews” телеканалида Хива шаҳри ҳақида кўрсатув эфирга узатилди
“Euronews” телеканалида “Uzbekistan Life” туркумидаги кўрсатувларнинг иккинчиси, “Хива: саҳро дарвозаси” номли кўрсатув намойиш этилди. Бу ҳақида “euronews.com” нашри хабар бермоқда.
Ушбу репортаж-кўрсатувда “Қизилқум чўли дарвозаси, Буюк Ипак йўлининг энг олис шаҳарларидан бири, қадимий ёдгорликлар қўриқхонаси, муҳим археологик майдон бўлган Хива шаҳри” ҳақида ҳикоя қилинади.
Репортажда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатидан ўрин олган Ичанқалъа, Хива нонлари, шаҳарда учрайдиган зардуштийлик билан боғлиқ белгилар, шунингдек, Хива яқинида жойлашган Аёзқалъа ва Тупроққалъа ёдгорликлари ҳақида сўз боради.
Эслатиб ўтамиз, “Euronews” телеканалининг “Uzbekistan Life” кўрсатувлар туркумида 28 октябрь – 1 ноябрь кунлари мобайнида Самарқанд шаҳрига бағишланган янги кўрсатув эфирга узатилган бўлса, 25 декабрдан Бухоро шаҳри ҳақидаги кўрсатув намойиш этилиши маълум қилинган.
Кўрилди 1340
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL