Бағдодда 12 йиллик танаффусдан сўнг қадимий осори-атиқалар музейи қайта ишга тушди
Ироқнинг пойтахти Бағдодда 12 йиллик танаффусдан сўнг қадимий ёдгорликлар миллий музейи ўз ишини бошлади, деб хабар берди Agence France-Presse ахборот агентлиги.
Ушбу маданият муассасаси 2003 йилда Саддам Ҳусайн ҳокимиятини тўнтариш пайтида талончиликка учраган ҳамда шундан кейин ёпиб қўйилганди.
Ироқ ҳукумати музейни кечроқ муддатда очишни режалаштирмоқда эди, бироқ Ироқнинг шимолида жойлашган Мосулда “ИШИД” жангарилари 26 февралда шаҳарнинг Тарих музейидаги ҳайкаллар ва бошқа экспонатларни болғалар билан уриб бузиб ташлагандан кейин, ушбу музейни эртароқ очишга қарор қилди.
Бағдоддаги музейнинг очилиш маросимида Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абадий расмий Бағдоднинг тутган йўли мамлакатнинг маданий ёдгорликларини сақлаш ва уларни йўқ қилишни хоҳлаганларни таъқиб қилишдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.
Ироқ ҳукумати раҳбари Бағдоддаги бу музейдан ўғирлаб кетилган экспонатларни топиш бўйича барча кучлар ишга солинишини айтиб ўтди. 2009 йилда Ироқ Миллий музейи ишга тушган эди, бироқ яна ёпиб қўйилган.
Бағдоддаги Ироқ қадимий ёдгорликлар миллий музейи мамлакатдаги энг қадимий музей ҳисобланади. Музейга 1923 йилда сайёҳ, археолог ва разведка офицери Гертруда Билл асос солган.
2003 йилда шаҳар АҚШ қўшинлари томонидан ўққа тутилгандан кейин музейнинг бир қисми бузилган ҳамда бир неча кун давом этган талончиликлар оқибатида музей омборхоналаридан қадимий шумерлар цивилизацияси ва Месопотамия тарихига оид бошқа даврларга тегишли бўлган 15 мингга яқин экспонатлар ўғирлаб кетилган.
Ҳозиргача ўғирланган нарсаларнинг бир қисмини қайтаришга муваффақ бўлинган.
Кўрилди 1307
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL