uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

FAQ

1. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тассаруфидаги “Касаба сайр” шўъба корхонаси қачон ташкил топган ва юридик манзили қанақа?

“Касаба сайр” шўъба корхонасига 2013 йил 30 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан лицензия, 2013 йилнинг 17 май санасида Ўзбекистон Республикасининг Сертификатлаштириш миллий тизимининг Республика худудида ва хориж давлатларига туристик саёҳатлар уюштириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун сертификат берилди.

Бизнинг юридик манзилимиз: 100165, Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 24 уй, тел.: (0-371) 256-66-64, 256-50-52, 256-40-01, 256-46-00. факс: (0-371) 256-40-01 E-mail: turizm@kasaba.uz

2. “Касаба сайр” шўъба корхонасининг фаолият кўлами қанақа? Туристлар учун қанақа турлар таклиф эта олади?

“Касаба сайр” шўъба корхонаси бутун Ўзбекистон худуди бўйлаб саёҳатларни амалга оширади. Яъни туристлар хохиш ва истаклари бўйича Ўзбекистон Республикаси худудидаги ҳар қандай туман, шаҳар, овул, қишлоқларда жойлашган диққатга сазовор тарихий қадамжолар, сўлим табиат манзаралари акс этган дам олиш масканлари ва замонавий шаҳарсозлик ҳамда юқори технологик марказлар билан яқиндан таништириш имконияти яратилган. Саёҳатлар ташкил этилишида унинг энг кичик деталигача эътибор берилиб, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда туристлар талаби ва хохишлари асосида тузилади.

3. “Касаба сайр” шўъба корхонасининг чет эл давлатларида ҳамкорлари борми? Чет давлатларга саёҳатлар уюштирилишида қанақа афзалликларга эга?

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги “Касаба сайр” шўъба корхонаси анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ипак йўлида туризм” халқаро ярмаркасида 3 йилдан буён қатнашиб келмокда.

Шўъба корхонамиз 2014 йилнинг 6-8 октябрь саналарида ўтказилган бу йилги “Ипак йўлида туризм” йигирманчи Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида фаол этиб, “Мавзу бўйича энг яхши бўлим” номинациясида ғолиб деб топилди.  

Бу ярмаркада қатнашишдан асосий мақсад, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи меҳмонлар ҳамда юртимиз аҳлини Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва меъморий тарихий обидалари билан яқиндан таништириш ҳамда бошқа давлатлар туристик ташкилотлари ўртасида туризм фаолиятини ривожлантиришдан иборатдир.

Ярмаркада 7та давлатдан ташриф буюрган 20га яқин халқаро туристик фирма ва корхоналар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувлар қилинди. Хусусан: Endatour (Туркия), Praga2Agency (Чехия), Nati Tour (Туркия), Turkish Airlines, Санкт Петербург туристлар маълумотнома бюроси, Малайзия маданият ва туризм Вазирлиги, Туркманиятон Давлат туризм комитети, Доминикан, Таиланд, Бирлашган Араб Амирлиги (Дубай, Абу-Даби) давлатларидан келган кўплаб фирмалар билан яқиндан алоқалар ўрнатилди.

Бундан ташқари, 25га яқин Ўзбекистон Республикаси худудида фаолият олиб бораётган меҳмонхоналар, музейлар ва тарихий обидалар билан музокаралар олиб борилди. Шартномалар имзоланди.

Масалан: Қозоғистон касаба уюшмалари Федерацияси тассаруфидаги “Акмолатурист” сайёҳлик корхонаси билан шартнома тузилди. Унга кўра “Касаба сайр” ШК томонидан юборилаётган жамоавий саёҳатчиларга транспорт харажатларида 20 % ҳамда меҳмонхона харажатларида 30 % миқдорида чегирмалар берилади.

4. “Касаба сайр” шўъба корхонаси туристларнинг хавфсизлиги борасида нималарни айта олади?

Cаёҳат ташкил этилишидан олдин корхонамиз мутахассислари томонидан ҳар бир туристнинг хавфсизлиги юзасидан индивидуал ёндашилади. Уларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан йўриқнома ўтилади ва таништирув сўнгида туристларнинг имзолари билан тасдиқланади.

Бундан ташқари саёҳат давомида туристлар жойлашган автотранспортларда махсус “дори-дармон қутичалари” ташкил этилган бўлиб, уларда 60дан зиёд инсонга биринчи ёрдам кўрсатишга мўлжалланган махсус препаратлар жойлаштирилган. Фавқулотда ҳолатлар юзага келганда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритувчи тез тиббий ёрдам хизмати билан ўзаро келишувга биноан республикамиз худудида малакали тиббиёт ходимларига мурожаат қилинади.

5. Гид-экскурсавод хизмати сизнинг корхонингизда қандай йўлга қўйилган? Уларнинг малакаси қай даражада?

Бизнинг корхонада гид-экскурсавод хизматига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки, ташкил этилаётган саёҳатдан турист қанчалик ўзига хордиқ олиши кўп жиҳатдан айнан ўша гид-экскурсавод хизматига боғлиқ бўлиб қолади. Шу сабабли, гид жалб этилаётган вақтда унинг махсус ўқув курсини тугатганлиги ва малака сертификатига эгалиги аниқланади ҳамда энг намунали гид хизматга танланади. Туристик саёҳат ташкилотчиси бутун саёҳат давомида бизнинг корхона вакили, айни вақтда ташкилот номидан иш юритиб, унинг манфаатларини ҳимоя қилар экан, ташкилотчидан ҳар бир саёҳатга пухта тайёргарлик ҳамда хар бир туристга индивидуал ёндашув ва муомала талаб этилади.