Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги визасиз режим узайтирилади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги даромад ва фойдадан олинадиган солиқларни назорат қилувчи шартномага киритилган ўзгартишлар Қозоғистон парламенти томонидан маъқулланди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Қозоғистон парламентининг Мажлиси томонидан маъқулланган “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги фуқароларнинг ўзаро келиб-кетиш шартлари ҳақидаги 2000 йил 7 июлда имзоланган битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги протоколни ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасига асос бўлган шартнома 2014 йил 19 январь куни Остона шаҳрида имзолаган эди.
Шартнома иловасида Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари учун иккала мамлакатга кириш, чиқиш ва бўлиб туриш тартиби ва бунинг учун керакли ҳужжатлар рўйхати келтирилган. Хусусан, Ўзбекистон ушбу рўйхатга янги ҳужжатлар – Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти ва дипломатик паспорт, 16 ёшли тўлмаган Ўзбекистон фуқаросининг гувоҳномаси ва қайтиш сертификатини киритишни таклиф қилган.
Кўрилди 1166
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL