uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

“Россия 1″ телеканалида Амир Темур ҳақидаги фильм намойиш этилади

Бош сахифа - Янгиликлар - “Россия 1″ телеканалида Амир Темур ҳақидаги фильм намойиш этилади

“Россия 1″ телеканали 4 март куни Амир Темур ҳақидаги ҳужжатли фильмни намойиш қилади.

“Тамерлан. Саҳродаги бинокор” номли бу фильм намойиши телеканалда 4 март куни, Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланади.

Олег Хафизов ва Роман Шмидт томонидан ишланган бу фильм трейлери телеканалнинг расмий сайтига жойлаштирилган.

Фильм муаллифлари Амир Темурни ўз даврининг энг улуғ кишиларидан бири сифатида тасвирлаб, у тузган салтанат Александр Македонский давлатидан уч баравар улкан бўлганини қайд этишади. Бу фильмда Амир Темур Марказий Осиёда биринчи бўлиб “ақлли армия” тузган саркарда сифатида намоён бўлади. Фильмда бу саркарданинг ўз замонасидаги бошқа энг кучли саркардалар бўлмиш Боязид ва Тўхтамишхон билан олиб борган жанглари ҳамда ғалабалари тараннум этилади.

Қайд этиш жоизки, бу фильмниниг баъзи саҳналари Бухоро шаҳрида суратга олинган.


қўшилган сана: 03-03-2015
Кўрилди 1181