uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон тўғрисида

Бош сахифа - Ўзбекистон тўғрисида

ТУРИЗМ
Ўзбекистон туризм салоҳияти

Ўзбекистон ўзининг кўплаб тарихий-меъморий ёдгорликлари, турфа хил иқлими ва тез суръатларда ривожланиши билан бутун дунё диққатини ўзига тортмоқда.
Асрлар мобайнида Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг савдо, савдогарлар ва саёҳатчилар, жўғрофияшунослар ва миссионерлар, истиълочилар ва забт этувчиларнинг йўлида жойлашган эди. Айни пайтда эса, Ўзбекистон ташаббускор, маданият, тарих, анъана ва экзотик мамлакатларга қизиқувчилар учун мафтункор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланмоқда.

Мерос

Ўзбекистон аждодлардан бугунги кунгача сақланиб қолган меъморий ёдгорликлари билан фахрланади. Хивадаги Ичан-Қала мажмуаси, Бухородаги тарихий марказлар, Шаҳрисабз ва Самарқанд шаҳарлари УНEСCО нинг “Бутун дунё меъроси” нинг махсус рўйхатига киритилган. Бу шаҳарлардаги такрорланмас ёдгорликлар ва меъморий иншоатлар ўтмиш замонларни ўзида акс эттириб, мамлакат тарихида катта рол ўйнайди.

Тошкент

Тошкент – Ўзбекистоннинг пойтахти ва Марказий Осиёдаги энг катта шаҳарлардан бири. Олис ўтмишдагидек ҳозирги пайтда ҳам Тошкент ўзимизнинг Ўзбекистон Ҳаво Йўллари ва халқаро авиакомпаниялар ёрдамида халқаро транспорт йўналишларининг чорраҳасидир.
Тошкент дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан биридир. 2009-йилда у ўзининг 2200 йиллигини нишонлади. Бир пайтнинг ўзида Тошкент замонавий ишлаб чиқариш марказидир, бу ерда 500 дан ортиқ компаниялар турли хил маҳсулотлар; самолётдан тракторгача, телевизордан тоЪқимачилик ва оёқ кийимларгача ишлаб чиқаради. Тошкент тез сурЪатларда тарихий ёдгорликлар ва замонавий осмонўпар биноларнинг ўзаро уйғунлигида замонавий ривожланган халқаро мегаполисга айланмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда юзга яқин музейлар ишлаб турибди ва уларнинг ярми мамлакатнинг пойтахтида жойлашган. Уларнинг ҳар бири ўзбек халқининг бой маданий меросини акс эттиради. Пойтахт марказида Темурийлар тарихи Давлат Музейи жойлашган бўлиб, унинг улкан кўк гумбази Самарқанднинг қадимий гумбазини эслатади. Унинг экспонатлари Ўзбекистон ҳудудида ўрта асрлардаги давлатчилик шаклларини шаклланишидан гувоҳлик беради ва Амир Темур давридаги фан, маданият ва санъатнинг ривожланишини акс эттиради.

Самарқанд

Асрлар мобайнида Ўзбекистон шаҳарлари Буюк ипак йўли ва қадимий трансконтинентал магистрал ҳаётида муҳим рол ўйнади. Биргина Самарқанд эса “Буюк Ипак йўлининг юраги” деб ном олди.
Қадим даврларда Самарқанд “Ислом меъморчилиги марвариди”, “Дунё кўзгуси” каби номлар билан таърифланган. Қадимийлиги билан Рим, Афина ва Вавилонга тенг бўлган Самарқанд ўзининг 2750 йиллигини нишонлади. Самарқанд буюк қўмондон ва Чингизхондан кейинги марказий Осиёнинг ҳукмдори Амир Темур даврида Буюк Мовароуннаҳр давлати пойтахти этиб танланганда ўзининг энг юқори гуллаб-яшнаш нуқтасига етди. Бу вақтда кенг қамровдаги шаҳарсозлик ишлари амалга оширилди. Буюк ҳукмдор Самарқандда ўз даврининг энг моҳир ҳунарманд ва усталарини тўплади ва улар яратган ишлар асрлар мобайнида яшаб келмоқда. Амир Темурнинг невараси Улуғбек бу анъаналарни давом эттирди. Бугунда Самарқандаги ёдгорликлар гўзал ва улкан. Бу шаҳарда қадим харобалар, мадраса, мақбара ва минораларда сақланиб қолган қадим тарихнинг нафасини ҳис этиш мумкин.
Афсонавий Регистон майдони Марказий Осиёнинг такрорланмас меъморий ёдгорлигидир. Қадимда бу майдон Самарқанднинг савдо ва ижтимоий маркази бўлган. Бу ерда бир неча асрлик уч улкан бинолари Улуғбек, Шердор ва Тиллақори мадрасалари қад кўтарган.
Гўри-Амир мақбараси қадим Самарқанднинг яна бир марваридидир. Буюк давлат ҳукмдори Амир Темур ва унинг икки невараси жумладан шарқнинг буюк олим ва мутаффакири Мирзо Улуғбек қабрлари жойлашган. Ҳаворанг лолаларнинг япроқлари тиғиз қилиб жойлаштириб чиқилган ғунчага ўхшаш Гўри-Амир мақбараси сайёҳлар учун жуда таниқли жой.
Регистон майдони, Гўри-Амир, Биби-Ҳоним, Шохи-Зинда мақбаралари, Улуғбек расадхонаси ва шунингдек бир қанча ёдгорликлар шаҳарга ташриф буюрувчиларни ўзига мафтун қилиб келмоқда.

Бухоро

Қадимдан Бухоро воҳанинг зич аҳолига эга маркази бўлиб келмоқда. Унинг ёши 2500 да. Қулай муҳут ва 140 дан ортиқ қадимий меъморий ёдгорликларни сақлаб қолган Бухоро сайёҳларнинг энг севимли жойларидан бири бўлиб қолаверади.
Ҳудди тўр билан қопланган Исмоил Самоний мақбараси, улкан қўрғон ва Бухоро ҳукмдорининг мустаҳкам қароргоҳи Арк, Минораи Калон, жонли лабиринт каби кўплаб масжид ва мадрасалар, карвон-саройлар, ҳаммом каби ёдгорликлар муқаддас Бухоронинг тенги йўқ марваридларидан бўлиб қолади.

Хива

Буюк ипак йўли давридан буён бутунлай сақланиб қолган шаҳар Хивадир. У “очиқ осмон остидаги музей” деб номланади. Шаҳар марказидаги кўплаб меъморий ёдгорликлар жойлашган Ичан-Қала мажмуаси ХВИИИ аср охири ХИХ асрнинг биринчи ярмига тегишли. Буюк Ипак Йўлининг чорраҳасида жойлашганлиги ва бу ердан карвон йўли ўтганлиги сабабли Ичан-Қалага дунёнинг тўрт томонига қараган тўртта дарвозалар қурилган. Қалъа деворининг баландлиги ҳудди ҳақиқий шарқ эртакларидаги каби шаҳарга мафтункор кўриниш беради.
Миноралар осмонга етай дейди, ва уларнинг орасида Ўзбекистондаги энг узун минора Ислом-Хўжадир. Уйларнинг текис томлари узра мақбара ва масжидларнинг чарақлаган кўк гумбазлари виқор билан туради. Хивада хон саройларидан бир қанчаси сақланиб қолган бўлиб улардан энг машхури маросимлар ўтказиладиган, хон дам оладиган ва хон харамлари яшайдиган зал жойлашган улкан Тош-ховли саройидир. Ташқи томон ва девор мозайка безакли тошлар билан қопланган. Шаҳарнинг ажойиблигини билиш, тор кўчаларини ўрганиш ва ”очиқ осмон остидаги музей” нинг асл тафтини ҳис қилиш учун бир кун ҳам камлик қилади.

Термиз

Кўп қиррали Ўзбекистон тарихи шубҳасиз унинг географик жойлашишини ҳам акс эттиради.
Термиз мамлакатнинг энг жанубий шаҳридир. Термиз Амударё соҳилининг ўнг томонида карвон йўлида асос солинган бўлиб асосий порт сифатида 2500 йилдан буён шу вазифани бажаради.
Eрамизнинг бошларида Термиз Марказий Осиёнинг асосий буддизм маркази бўлган. Қора-Тепадаги тошга ўйилган будда монастири, Фаёз-тепадаги Будда ибодатхонаси, кўплаб оҳакли лойдан қилинган будда ҳайкаллар қолдиқлари сайёҳ ва будда сиғинувчилар учун машхур жой.
Термиз фақатгина ўзининг будда дини ёдгорликлари билангина машхур эмас. Бу ерда ўрта асрлар бошига тегишли бўлган бир қанча қизиқарли тарихий ёдгорликлар ҳам бор. Уларнинг орасида Ҳаким ат-Термизийнинг қабри, Султон Саодат ансамбли (Х-ХВИИ асрлар) ва афсонавий Қирқ-Қиз қалъаси (ИХ аср) мавжуд.

Қорақолпоғистон

Бугунда Қорақолпоғистон ҳозирги давр ва қадим ўтмишни боғловчи тирик риштасидир. Бу ер қизиқарли ва такрорланмас жойлари, кутилмаган топилмалари ва кашфиётлари билан ўзининг афсона ва сирларини бўлишишга тайёр.
Қорақолпоғистонда жойлашган Қирқ-Қиз, Аёз- Қала, Жанбус-Қала, Ишан-Қала мақбараси, бетакрор Тупроқ-қала ва бошқа тарихий-меморий ёдгорликлар илмий ва маъданий қизиқишни уйғотади, маҳаллий ва чет эл сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Анъаналар

Буюк Ипак Йўли чорраҳасида яшовчи ўзбек халқининг анъана ва одатлари кўплаб асрлар давомида зароастритлар, сўғдийлар, бақтрияликлар ва кўчманчи қабилалар урф одатлари ва шунингдек ислом дини урф-одатлари тасири натижасида шаклланди.
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат мобайнида, сайёҳлар нафақат меъморий ёдгорликларни кўриши ва шунингдек халқ байрамларини нишонлашда ҳам иштирок этишлари мумкин.
(Мисол учун Наврўз янгиланиш, баҳорги байрам 21-март кун ва тун тенг бўлган вақт).
Ҳар бир йўналиш сайёҳлар маҳаллий халқни яшаш тарзини кўриш, миллий таомларни татиб кўриш ва фалклор шоу дастурларини кўриш учун маҳаллий хонадонларга ташрифни ўз ичига олади.
Айниқса турли туманлиги билан ўзбек миллий ошхонаси диққатга сазовор. Таомлар, аждодларнинг бой тажрибасига асосланган холда, ўзбек халқининг хаёт тарзи ва маданиятини акс эттиради. Ҳар қандай нозик табли хўрранда ҳам зироварлар иси билан тўлган ўзбек меҳмоннавозлигига бефарқ тура олмайди.

Бозорлар

Шарқона бозорлар ҳақидаги анъанавий тасаввурлар; тўкин-сочинлилик, хушманзаралилик, шовқунлиликни Ўзбекистон бозорларида яққол кўриш мумкин. Яхши бозор махсулотлар билан тўлиб тошиши, ранг баранг, баланд овоз ва ҳайқириқлар эшитилиб турилиши, савдолашиш бўлиши керак.
Мевалар ва сабзавотлар растаси олдидан ўтаётган ҳар қандай одам мўл-кўлликдан ва рангбарангликдан ҳайратда қолади. Шарқ бозорлари айниқса ёз ва кузда ҳайратланарли тусга киради.
Бозорнинг қизғин ҳаёти эрта тонгда бошланиб кеч тушганда тугайди. Савдогарларнинг мижозларни чақириши, автомабиллар шовқини, миллий мусиқа овози, зироворлар иси ва қовурилган гўшт ҳиди, расталардаги ранг-баранг мевалар ва сабзавотлар шарқона бозорнинг такрорланмас жозибасини яратади.

Меҳмонхоналар

Қадимдаги карвонсаройлар ўрнини замонавий қулай меҳмонҳоналар эгаллади. Сайёҳлик ҳудудларда жойлашган межмонхоналар ҳар қандай меҳмоннинг талабини қондириши мумкин. Ягона ”қийинчилик” дидга мос келувчи дизайн ёки комфортни танлашда бўлиши мумкин. Европа услубини ҳуш кўрувчилар учун замонавий интерйерларга эга мехмонхоналар, аксинча соф маънодаги шарқона муҳитни ҳоҳловчиларга эса ўзининг нақшли эшиклари, ранг–баранг гиламлардан тортиб шарқона айвонларгача эга бўлган мехмонхоналар ҳам муҳайёдир. Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч каби катта шаҳарлардаги биринчи даражали меҳмонҳоналардан фойдаланишингиз мумкин.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 350 дан ортиқ меҳмонҳоналар сайёҳларни қабул қилиб халқаро стандартларга мос равишда хизматлар кўрсатмоқда.

Транспорт

Ўзбекистон ҳозирда ривожланган транспорт инфраструктурасига эга. Манзилга етиб олишингиз учун сизга Буюк Ипак Йўли давридагидек бир ой керак эмас. Ўзбекистон бўйлаб катта шахарларга авиация ёрдамида етиб олиш тез ва қулай.
Сайёҳлар мамлакатнинг чиройли манзарадан қулай ва тез бўлган транспорт воситаси машина ёки автобуслардан фойдаланадилар.

Актив саёҳатлар

Ўзбекистон фақатгина тарихий ва афсонавий меъморчилиги билан машхур бўлиб қолмасдан, актив сайёҳлик йўналишларига ҳам эга. Мамлакатимизнинг географик жиҳатдан қулай жойлашганлиги бу ерда замонавий қулайлик ва ёввойи табиатнинг уйғунликка кириша олишига инконият беради. Ўзбекистон ҳудудида ҳар қандай табиат ландшафтларини; тоғ, водий, чўл, дарё ва кўлни учратиш мумкин.

Треккинг

Ўзбекистоннинг турфа хил мафтункор табиати Ғарбий Тян-Шан тоғи бўйлаб пиёда юриш ва тоғнинг бутун гўзаллигини ҳис қилишни имкониятини беради. Кўплаб алпинистлар ва чанғичилар экстримал ҳиссиётлар қидириб баландлиги 3309 метр бўлган Чимён тоғларига интилишади.

Отда сайр

Отда юриш ҳар қандай ёшдаги ва ҳар қандай темпераментдаги одамга завқ бағишлайди. Ва бу билан йил бўйи бетакрор иқлим шароитларида шуғилланиш мумкин.
Отда юришнинг энг машхур йўналишларидан бири бу ўзининг флора ва фаунаси билан машхур бўлган Угам-Чотқол миллий боғидир. Тошкентдан гўзал водий денгиз сатҳидан 1600 метр баландлигда бўлган катта ва кичик Чимён тоғлари этагида жойлашган дам олиш маскани ”Чимён оромгоҳи” га 90 километрлик масофани отда босиб ўтишлари мумкин.
Бу ерда маҳаллий отлар зотидан қурама қорабаир ва шунингдек ахалтек зотли отларда сайр қилиш мумкин.
Тоғ ҳавосининг турли хил гуллар ва ўсимликларнинг иси билан тўлган мусаффолиги, эгарнинг ғичрлаши, от тиёқларининг бир хилда тақиллаши ва очиқ осмон остидаги ҳиссиётга тўла кечки нонушта бир умрга унутилмас таасуротлар қолдиради.

Туяда саёҳат

Олис ўтмишдаги Буюк Ипак Йўлининг ҳаракатини ҳис қилмоқчи бўлсангиз Қизил-Қум чўли бўйлаб саёҳатга таклиф қиламиз. Қум уйимлари, қуёшнинг аёвсиз жазираси, ҳар-ҳар ердаги саксавуллар ва туя қўнғироғининг овози ва фақат чексиз қумликлар...
Баҳорнинг бошида ҳаёт бахш этувчи ёмғирлар чўлни қирмизи лолалар ва яшил майсалар гилами билан қоплайди лекин бу гўзаллик жуда қисқа вақт давом этади. Сайёҳлар қулай автомобилларини қолдириб туяларга минишади ва эгзотик саёҳатларини бошлашади. Бу унутилмас таасуротлар қолдиради. Тасаввур қилинг қондек қизил шафақ, ярқираган қум уйимлари, ўтовдаги тунлар, эгзотик миллий тоамлар, фалклор томошалари ва иссиқ бундан ёқимли яна нима бўлиши мумкин?!

Хели-ски ва чанғида учиш

Бирмунча илиқ об-ҳаво, бутунлай шамолнинг йўқлиги, 300 кун қуёшнинг порлаб туриши чанғи учиш мумкин бўлган қулайликларнининг, слалом, чанғи пойгалари ва тезлик билан учиш турларини борлиги чанғи ишқибозларини қишки дам олишлари учун Ғарбий Тян-Шанда жуда қулай имкониятлар мавжуд.
Сўнги йилларда “Чимён-Чорвок-Белдирсой” оромгоҳи янги лекин тезлик билан ривожланиб бораётган спорт турлари ҳели-ски ва фрее риде ишқибозлари учун машхур жойлардан бирига айланмоқда. Шунинг учун денгиз сатҳидан 1600-2400 м юқорида жойлашган октябр ойидан майга қадар қор билан қопланиб турадиган Чимён тоғлар қияликларида халқаро тоғ чанғиси меъёрларга мос келадиган тарзда спорт ишқибозлари учун қулайликлар яратилган.
Кўплаб ҳели-скиинг ишқибозлари учун денгиз сатҳидан 4000 м юқориликдан чанғи учиш бошланиб водийда тугайди. У ерда кунига 6 маротаба ҳали чанғи училмаган қорда учиш имконияти бор.

Рафтинг

Маҳаллий тез оқар дарёларда рафтинг билан шуғиллланувчи ишқибозлар Ўзбекистонни “Осиёнинг Швецарияси” деб ҳам аташади. Чотқол дарёси бўйлаб рафтинг билан шуғулланиш бу спортнинг ишқибозлари учун севимли машғулот.
Улар йўналишнинг кўп кунлилиги, қийинчилиги жихатидан 5- даражада туриши ва шунингдек ландшафт, тўсиқларнинг кўплигига қизиқишади. Бу йўналишда 50 дан кам бўлмаган тўсиқлар ишқибозларни кутиб олади. Улардан энг қийинлари шаршаралар, тез оқувчи қияликлар, саёз тошли, қуюмлар, қояли оқимлардир.

Голф

Қулай иқлим, тоза ҳаво, гўзал манзара ва табиий ландшафт. Тошкент кўли Голф клуби 108 гектарли 18 чуқурчадан, доимий яшил майсалардан, кўплаб дарахтлар ва қияликлардан, кўл ва шаршарлардан иборат. Булар ўйинга яънада табиий тўсиқлар яратиб қизиқарли тус беради. Гўзал кўл, атрофидаги майдон 18 чуқурчаларни ҳар бирига алоҳида хусусият беради. Бу ерда шунингдек шуғулланиш майдонлари, теннис кортлари, сузиш бассейнлари ва сауналар хизмат кўрсатиб турибди.

Ҳукумат ва туризм

Ўзбекистонда туризм соҳаси нисбатан янги бўлсада, у ривожланишда кўпгина соҳалардан олдинга чиқиб олди.
Халқаро туризмни ривожлантириш учун бизнинг диёр жуда катта салоҳиятга эга. Йигирма йил аввал Ўзбекистонни ҳеч ким истиқболли туризм ҳудуди сифатида билмас эди. Мустақилликка эришилгач давлат томонидан туризм соҳасида янги тамойиллар ишлаб чиқилди. 1992 йилнинг 27 июлида Ўзбекистон Республикасининг Президенти фармони билан “Ўзбектуризм” миллий компанияси ташкил топди. “Ўзбектуризм” нинг асосий вазифаси туризм соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва туризмни ривожлантиришнинг миллий моделини яратишдан иборат.
Бундан ташқари, миллий компания республикадаги барча туристик ташкилотларнинг фаолиятларини мувофиқлаштиради, туризмнинг барча йўналишларининг ривошланишини рағбатлантиради, кадрлар масаласи билан шуғулланади, моддий-техника базасини шакллантиришга ва соҳа инфраструктураси ривожига инвестиция оқимини жалб қилади.
1993 йилдан буён бизнинг давлатимиз “Халқаро туризм ташкилоти” (УНWТО)нинг аъзоси ҳисобланади. 2004 йилдан бошлаб Самарқандда – буюк Ипак йўлининг “юраги”да УНWТО нинг трансконтинентал магистралда туризмни координацияси билан шуғулланувчи офиси фаолият юритиб келмоқда.
Ҳукумат томонидан туризм соҳасини модернизация қилиш, давлатда транспорт ва мехмонҳона инфраструктурасини яхшилаш, ҳамда туризмда норматив-ҳуқуқий базани мукаммаллаштириш соҳаларида улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Туризм маҳсулотларини ҳорижда танитиш мақсадида “Мега-инфо-тур” – танишув сафарлари маркетинг лойиҳаси ҳорижий туристик компаниялар ва оммавий ахборот вакиллари учун амалга оширилиб келинмоқда. Шу каби сафарлар туристик мавсумларнинг кенгайтириш, ватанимизга келувчи туристларнинг оқимлари муддатини оптималлаштириш, ҳамда Ўзбекистонда ҳар бир фасл туристлар учун ўзига ҳос бўлишини кўрсатиб беришда муҳим рўл ўйнайди.
Бундан ташқари Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини қўллаб-қувватлашда УНWТОнинг раҳнамолигида ўтадиган, Тошкентдаги халқаро “Ипак йўлидаги туризм” ярмаркасининг ҳам аҳамияти жуда катта. Бу ярмарканинг асосий мақсади туризм соҳасидаги ўзбек ҳамда ҳориж мутаҳассисларини бирлаштириш, улар ўртасида профессионал ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат. Бугунги кунга келиб бу халқаро ярмарка Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазмалардан бири сифатида ном қозонган.
Афсонавий ўтмиши, Ипак Йўлининг тарихий-муҳандислик мероси, табиатининг ажойиб манзаралари, авлоддан-авлодга ўтиб келувчи маҳаллий ҳунармандчилик, халқнинг меҳмондўстлиги ва инсоний қадриятлари билан сайёҳларни ҳайратга солувчи, маҳлиё қилувчи шу билан бирга уларни ҳурсанд этувчи Ўзбекистон барча бурчакларидан кишиларни ўзига жалб этади.

 

ЎЗБEКИСТОНГА ҲУШ КEЛИБСИЗ !!!