uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилмоқда

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти Берлинда намойиш этилмоқда

Германия пойтахти Берлин шаҳрида ўтаётган “ITB Berlin – 2015” халқаро туризм кўргазмасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти ҳам намойиш этилмоқда. 

Мамлакатимизда сайёҳлик соҳаси изчил ривожланмоқда. Замонавий инфратузилма, ранг-баранг маршрутлар ва сифатли хизматлар сайёҳлар учун кенг қулайликлар яратмоқда. Бу борадаги имкониятларни тарғиб этиш мақсадида “Ўзбектуризм” миллий компанияси халқаро кўргазма ва ярмаркаларда фаол иштирок этиб келаётир. Жорий йилнинг ўзида Испания, Буюк Британия, Туркия, Латвия каби мамлакатларда ўтказилган кўргазмаларда мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти кенг намойиш этилди. 

“ITB Berlin” туризм соҳасидаги энг нуфузли халқаро кўргазмалардан биридир. Бу йил унда 190 га яқин мамлакатдан юзлаб фирма ва компания ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этмоқда. Мазкур тадбир сайёҳлик саноатининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган бўлиб, унда саёҳат, фаол туризм, спорт, сайёҳлик технологияси, ёшлар туризми, экотуризм, маданий сайёҳлик, сайёҳлик бизнеси, ахборот технологиялари, круиз, меҳмонхона ва ресторан сервиси, авиаташув каби йўналишларга оид ўнлаб бўлимлар ишлаб турибди. 

“Ўзбектуризм” миллий компаниясидан маълум қилишларича, “Messe Berlin” кўргазма мажмуасида ўтказилаётган сайёҳлик ярмаркасида мамлакатимизнинг “Ўзбектуризм”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари”, “Aznur Travel”, “Marakanda Travel”, “Olimpic Turservis”, “Sitara International”, “Culture du Monde”, “Sarbon Tour” ва бошқа компаниялари иштирок этаётир. Ярмарка иштирокчилари мамлакатимизда бу соҳада яратилган шарт-шароитлар, таклиф этилаётган хизматлар, меҳмонхоналар, сайёҳлик операторлари ва агентлари фаолиятига оид кўплаб маълумотлар билан танишмоқда. 

Туризм форумидан жой олган “Ўзбекистон” Миллий стенди ўзига хос дизайни, безаклари ва мазмунан бойлиги билан кўргазма иштирокчиларининг эътиборини тортмоқда. Юртимизнинг бетакрор табиати ва тарихий обидалари акс этган экспонатлар, халқ ҳунармандчилиги буюмлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Миллий куй-қўшиқларимиз ва ранг-баранг рақсларимиз ижроси, серқуёш заминимизда етиштирилган сархил мевалар ҳамда миллий таомларимиз йиғилганларга ғоят манзур бўлаётир. 

“ITB Berlin” кўргазмаси мамлакатимиз сайёҳлик хизматларини халқаро туризм бозорларига таклиф этиш, хорижий компаниялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, манфаатли шартномалар тузиш, жаҳон сайёҳлик бозоридаги янгилик ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш имконини беради.

 

Нодира Манзурова, ЎзА

қўшилган сана: 06-03-2015
Кўрилди 1142