Таассуротларга бой бўлди
Навоий вилояти Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшма ташкилотлари ҳамда “Касаба-сайр” шўъба корхонаси томонидан вилоятнинг Хатирчи, Қизилтепа, Кармана туманларидан соҳага кўп йиллик хизмати сингган 45 нафар ишчи-ходим ва меҳнат фахрийларининг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Меҳмонлар дастлаб пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди. Саёҳат давомида улар Тошкентнинг истиқлол йилларида қанчалар чирой очганига, амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига яқиндан гувоҳ бўлишди.
— Юртимизда биз, кексаларга кўрсатилаётган эътибордан чексиз миннатдормиз, — дейди Қизилтепа туманидан ташриф буюрган меҳнат фахрийси Даврон Воҳидов. — Тошкентда мислсиз бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлиги, муҳташам бинолар, спорт мажмуалари, илм даргоҳлари қад кўтарганини кўриб, қалбимда шижоат жўш урди. Инсон шаъни ва манфаатлари юксак даражада қадрланаётган жаннатмонанд юртда яшаётганлигимдан бениҳоя фахрланаман.
— Саёҳатдан олам-олам таассурот олдим. Тошкентга келмаганимга унча кўп бўлмаганди. Қисқа вақт ичида пойтахт қиёфаси янада чирой очибди. Айниқса, Минор жомеъ масжиди ҳайратимни оширди. Бундай ҳайратомуз ишларнинг барчаси истиқлол шарофатидан деб биламан, — дейди саёҳатчи Мамадиёр Зоиров.
Саёҳатдан сўнг нуронийлар Муқимий номидаги мусиқали драма театрида спектакл томоша қилишди.
Жамшид ЭРГАШЕВ, “Ishonch” мухбири.
Икром ЎСАНОВ “Ishonch” фотомухбири олган суратлар
Кўрилди 1283
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL