Хиванинг диққатга сазавор жойлари
Хива — музей-шаҳар, лекин Рим шаҳри каби аҳоли яшайдиган шаҳардир. Шарқнинг кўпгина шаҳарлари каби Хива Амударёнинг қуйи оқимида жойлашган Хейвак номли сув ҳавзаси ёнида барпо этилган бўлиб, Хоразм воҳасининг суғориладиган ерларида ривожланиб келган.
Археологик тадқиқоитларнинг кўрсатишича, шаҳар камида 2500 ёшга кирган. Буларнинг ҳаммаси ЮНEСКО ташкилотига Хивани қўриқхона аҳамиятидаги шаҳар деб эълон қилишга, шаҳарнинг ички қисми бўлган Ичан-қалъани эса жаҳон аҳамиятидаги тарихий ёдгорлик деб эътироф этишга асос берган. «Авесто» китоби Хоразм тўғрисида тарихий маълумотлар беради.
«Хива» — тарихий қурилиш, бутунлигича бино ва иншоотлар, аслида очиқ ҳаводаги бутун бир шаҳар амалда тарихий ҳолида сақланиб қолган дунёнинг бир нечтагина шаҳарларидан биридир. XVIII аср охири — XIX аср ўртасидаги Хива шаҳрининг монументал иншоотлари гўёки қайтадан барпо этилган шаҳарни ҳосил қилган бўлиб, у бизни бор-йўғи икки-уч авлод усталарнинг ҳаёти давомида қурилиши тезлиги билан ҳайратда қолдиради
Ҳайратга қолдирадиган айнан шу Ичан-қалъа тақдир тақозоси билан меъморчилик музейига айланди, унинг ёдгорликларида бизга халқ усталарининг энг гўзал асарлари намоён бўлади.
Анъанага кўра, шаҳарнинг маънавий маркази унинг катта, ёки жума масжиди саналар эди. Масжидни режалаштириш замирида X—XII асрларда яратилган конструкциялар ётган, деб ҳисоблашади. Ичан-қалъадаги Жума масжиди ҳам XVIII асриннг охирида қайта қурилган, лекин у Шарқнинг классик иншоотларининг қатор хусусиятларини ўзида сақлаб қолган.
Бу ўзига хос бир қаватли бинонинг олд кириш порталлари, гумбазлари ва думалоқ аркалари йўқ, у эрамизнинг X - XVII асрларида яратилган 213 дона ёғоч нақшинкор устунларга таянадиган ясси томли улкан залдир. Уларнинг ўлчамлари, шакллари ва безаклари турлича бўлиб, айнан улар масжиднинг юксак бадиий қийматини намоён этади. Олимларнинг фикрича, ушбу хусусиятларинг барчаси бу масжидни Арабистондаги қадимий масжидларга яқинлаштиради.
Мадрасалардан энг йириги — Муҳаммад Аминхон мадрасасидир. Унинг ўзига хос хусусиятлари – иккиталик ҳужралардир. Эшиклар ва панжаралар ажойиб ўйма нақшлар билан безатилган. Ўрта асрлар шаҳарларини ташқи деворлар ва минораларсиз, шаҳар ичидаги арк қалъасисиз тасавуур қилиш қийин. Хива шаҳри ҳам шундай. Ичан-кала аввалдан уни ҳимоя қиладиган улкан қалъа деворлари билан ўралган эди. XIX аср ўртасида эса Хиванинг атрофида ўнта дарвозаси бўлган янги қалъа деворлари бунёд этилган. Шундан эътиборан шаҳарнинг ушбу каттароқ ҳалқаси Дишан-қалъа, ёки «ташқи қалъа» деб номланадиган бўлди.
Ўрта асрларда Хива алломаларнинг шаҳри бўлган. Бу ерда йирик фан марказлари фаолият юритган – астрономия, математика, тиббиёт ривожланган, буюк олимлар Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино (Авиценна) яшаган ва ижод қилган. Шоҳ Маъмун ибн Муҳаммад ҳузурида ўрта асрларнинг энг йирик Шарқ олимлари ишлаган, улар «Маъмун Академияси» ни ташкил қилганлар. Шарқда машҳур бўлган ХИХ аср шоирлари Шермуҳаммад Мунис ва Огаҳийлар бу ерда ўз асарларини яратганлар. Шаҳар «Хоразм воҳасининг дурдонаси» номига сазовор бўлгани бежиз эмас.
Кечқурун қоронғи тушганда ва ой – мусулмонларнинг муқаддас рамзи минораларнинг тепаларини, масжидлар гумбазлари ва мадраса дарвозаларини жозибали нури билан ёритганда худди сеҳрли шаҳарга келиб тушгандек кўринади. Хива шундай афсонавий шаҳардир.
Жума масжид (Хива)
Жума масжид, Хива жума маcжиди — Хива (Хоразм)даги меъморий ёдгорлик (X-XVIII асрлар). Ичан қалъанинг марказий қисмида Ома дарвоза ва Полвон дарвозаларнн бирлаштирувчи кўчада жойлашган.
Шерғозихон мадрасаси
XVIII асрнинг биринчи ярми. Бу мадраса Хоразмдаги ўқув муассасалари орасида энг кўҳнасидир. Уни Хива хони Шерғозихон 1719 йили Машҳадга муваффақиятли сафар қилгандан сўнг ана шу ғолибона сафар шарафига қурдирган.
Шайх Мухтор Валий Мақбараси
Шайх Мухтор Валий Мақбараси — Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги меъморий ёдгорлик (XIV аср). Катта ва кичик хона ҳамда гўрхонадан иборат. Катга хонанинг тўрт томони чуқур равоқли, кейинчалик ёнларидаги ҳужраларга эшик очилган.
Ичан қалъа
Ичан қалъа — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик. Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд қўрғонтепага ўхшаб кўринади. Ичан қалъага 4 дарвоза (Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган.
Паҳлавон Маҳмуд мақбараси
Паҳлавон Маҳмуд мақбараси Хивадаги меъморий ёдгорликлардан биридир. Ушбу мақбара 1810 – 1835 – йилларда Палавон Маҳмуд даҳмаси устига 1664 – йили қурилган кичик синч иморат ўрнида бунёд этилган.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL