uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Хорижга чиқаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун эслатма ва таклифлар

Бош сахифа - Ўзбекистон элчихоналари - Хорижга чиқаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун эслатма ва таклифлар

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари уларнинг консуллик округига кирувчи хорижий давлатга келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини вақтинча ва доимий рўйхатга олади.

Сҳет элда вақтинча ва доимий яшаётган Ўзбекистон фуқароларини вақтинcа ва доимий рўйхатга олиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

1. ХИЗМАТ САФАРИ, ЎҚИШ, ДАВОЛАНИШ ЁКИ КОНТРАКТ БЎЙИЧА ИШЛАШ МАҚАСАД ЧEТ EЛГА ЧИҚАЁТГАН ЎЗБEКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИ ВАҚТИНЧА РЎЙХАТГА ОЛИШ.

Олти ойдан ортиқ муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш ёки контракт бўйича ишлаш мақасад чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида вақтинчалик консуллик рўхатида туришлари лозим.

Вақтинчалик консуллик рўхатини қайд этиш учун белгиланган намунадаги рўхат карточкаси тўлдирилади.

Вақтинчалик консуллик рўхатга олиш уcун консуллик ва бошқа тўловлар олинмайди.

2. ЧEТ EЛДА ДОИМИЙ ЯШАШ МАҚСАДИДА КEТАЁТГАН ЎЗБEКИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИ ДОИМИЙ РЎЙХАТГА ОЛИШ.

Чет элда доимий яшаётган Ўзбекистон фуқароларини Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида доимий консуллик рўхатида туришлари лозим.

Доимий консуллик рўхатини қайда этиш учун белгиланган намунадаги рўхат карточкаси тўлдирилиб, рўхатга турувчи фуқарониниг сурати рўхат карточкасига бириктирилади.

Доимия рўхатга олишда паспортга қуйидаги мазмундаги белги қўйилади: «(Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасасининг номи ва жойи) да консуллик рўхатига олинди», сана ва рўхатга олувчи ходимниниг имзоси.

Доимий консуллик рўхатга олиш уcун 5 АҚШ доллари миқдоридаги консуллик йиқъимлари ва 10 дан 20 АҚШ доллари миқдоридаги ҳақиқий харажатлар учун тўловлар олинади.

РОССИЯ ФEДEРАЦИЯСИГА БОРМОҚЧИ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР УЧУН ЭСЛАТМА

1. МИГРАЦИЯ ВАРАҚАСИНИ ОЛИШ

Россия Федерациясига бормоқчи бўлган фуқаролар мамлакат ҳудудига «кириш» масканларида хорижий фуқароларга вақтинчалик бўлиш ҳуқуқини берувчи миграция варақасини олиб, уни тўлдиришлари шарт. Миграция варақалари чегара қўшинлари ходимлари томонидан бепул берилади, рус тилида тўлдирилади, агар фуқаро рус тилини билмаса миграция варақаси (ҳужжатда кўрсатилганидек) лотин ёзувида тўлдирилиши мумкин.

2. ЯШАШ ЖОЙИДА ҚАЙДДАН ЎТИШНИНГ МАЖБУРИЙЛИГИ

Ёдингизда тутинг, Россия Федерациясида вақтинча яшовчи хорижий фуқаролар, вақтинча яшаш жойига етиб келганларидан сўнг 3 иш куни ичида, Россия Федерал Миграция хизмати (ФМХ)нинг худудий идораларига вақтинча яшаш жойига келганликлари ҳақида хабар беришлари шарт.

Россия Федерациясига уч кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган хорижий фуқаролар вақтинча яшаш жойлари бўйича қайддан ўтказилмайдилар.

Қайддан ўтиш ва қайддан чиқариш бўйича барча ҳаракатлар қабул қилувчи тараф зиммасига юкланади.

Бўлиш жойида қайддан ўтиш учун фуқаро қабул қилувчи томонга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ва миграсия варақасини тақдим этиши лозим. қабул қилувчи томон сифатида исталган жисмоний ёки юридик шахс (Россия фуқароси ёки ташкилот) бўлиши мумкин.

Қабул қилувчи тараф, келганлиги тўғрисида хабарнома варақасини тўлдиради ва келган кундан бошлаб уч иш куни ичида тўлдирилган варақани ҳудудий ФМХ идорасига ёки турар жойдаги почта алоқаси бўлимига тақдим этади.

Агар қабул қилувчи тараф узрли сабабларга кўра, қайддан ўтиш ҳақидаги хабарномани тақдим этмаса, ушбу хабарнома бевосита фуқаронининг ўзидан қабул қилиниши мумкин.

Етиб келганлиги тўғрисидаги хабарномани қабул қилган Россия ФМХнинг ҳудудий идораси ёки почта алоқаси бўлими уни тўғри тўлдирилганини текширади ва дарҳол варақанинг қирқиб бериладиган қисмига қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тегишли белги қўйиб қайтариб беради. Мазкур белги фуқаронинг яшаш жойи бўйича қайддан ўтиши юзасидан ўз мажбуриятларини бажарганлигини тасдиқлайди.

Фуқаро Россиядан жўнаб кетаётганда, қабул қилувчи тараф томонидан хабарноманинг қирқиб бериладиган қисмини Россия ФМХнинг ҳудудий идорасига топшириши ёки почта орқали жўнатиши лозим.

3. ВАҚТИНЧАЛИК ЯШАШГА РУХСАТНОМА ОЛИШ

Вақтинчалик яшашга рухсатнома олиш учун, фуқаро ҳудудий ФМХга мурожаат этиб, қуйидагиларни тақдим этиши лозим:

1) вақтинчалик яшашга рухсатнома бериш тўғрисида ариза; 
2) шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки фуқаролиги йўқ шахс гувоҳномаси); 
3) Россия Федерациясига кирганлиги тўғрисида чегара назорати белгиси қўйилган миграция варақаси ёки Россия ФМХ ҳудудий идораси томонидан берилганлиги тўғрисидаги белги қўйилган миграция варақаси; 
4) вақтинчалик яшашга рухсатнома олиш учун 400 рубл миқдорида давлат божи тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Вақтинчалик яшашга рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза берилган кундан бошлаб, 30 кун ичида, Россия ФМХнинг ҳудудий идорасига атрофдагилар учун хавф туғдирадиган гиёҳвандлик, орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (СПИД, ВИЧ) ва бошқа юқумли касалликлар йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш зарур.

Бундан ташқари, Россия Федерациясига кирган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида Россия ФМХнинг ҳудудий идорасига солиқ идорасида ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш лозим.

Кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаса, вақтинчалик яшашга рухсатнома берилмаслиги ёки аввал берилган рухсатнома бекор қилиниши мумкин.

Узрли сабабларга кўра ҳужжатларни топшириш муддатлари бузилса, Россия ФМХнинг ҳудудий идорасига муддатларни узайтириш тўғрисида ёзма равишда ариза ва кўрсатилган сабабларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар билан мурожаат этиш зарур.

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, ариза қабул қилинган кундан бошлаб олтмиш кундан кечиктирмай берилади. Вақтинча яшаш учун рухсатнома беришга рад жавоби бўлса, бу ҳақида тегишли хабарнома топширилади.

4. ЯШАШ ЖОЙИ БЎЙИЧА РЎЙХАТДАН ЎТИШ

Вақтинчалик яшашга рухсатнома ёки яшаш гувоҳномаси олингандан сўнг, хорижий фуқаро етти иш куни ичида яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши шарт. Яшаш жойи буйича рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги ариза ҳар бир шахс учун алоҳида 2 нусхада тузилади. 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги аризалари уларнинг номидан ота-онаси ёки қонуний вакиллари томонидан тақдим этилади. Рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги ариза билан бирга қуйидагилар топширилади:

а) шахсини тасдиқловчи ҳужжат; 
б) яшаш гувоҳномаси ёки вақтинчалик яшаш учун берилган рухсатнома; 
в) уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат (шартнома, шахсий мулкка эга бўлиш тўғрисида гувоҳнома ёки бошқа ҳужжатлар) ва унинг ўрнатилган тартибда тасдиқланган нусхаси; 
г) давлат божини тўлаганлиги ҳақида ҳужжат.

Ҳужжатлар тўлиқ топширилмаса ёки уни тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилса, ҳужжатлар қайтариб берилади ва шахс рўйхатдан ўтказилмайди. Фуқаро, вақтинчалик яшаш учун берилган рухсатномада кўрсатилгандан ортиқ муддатга вақтинчалик рўйхатдан ўтказилмайди. Янги яшаш жойига вақтинча рўйхатдан ўтказиш, аввалги рўйхатдан ўтган жойидан қайддан чиқарилганидан сўнг амалга оширилади.

5. ЯШАЁТГАНЛИГИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА ХАБАР БEРИШ

Россия Федерациясида вақтинча ёки доимий яшаётган хорижий фуқаро ҳар йили Россия ФМХ ҳудудий идорасига ўзининг шу ерда яшаётганлигини тасдиқловчи хабарнома тақдим этиши шарт.

Мазкур хабарномани, вақтинча ёки доимий яшовчи хорижий фуқаро яшашига рухсатнома олган кундан ёки аввалги хабарномани тақдим этган кундан бошлаб бир йил ўтгандан сўнг икки ой муддат ичида шахсан ўзи тақдим этади. Узрли сабаблар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлса, хабарнома кечиктириб топширилиши мумкин, лекин олти ойдан ошмаслиги лозим.

Хабарномага қуйидагилар илова этилади: даромадлар ҳақидаги маълумотнома, солиқ декларациясидан нусха ёки навбатдаги йил учун даромадлар миқдори ва манбаини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар, агар икки ой муддатдан ўтиб кеца, узрли сабаблар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.

Шуни ёдда тутиш лозим, хабарноманинг қабул қилинганлиги, ҳудудий ФМХ масъул ходими ёки федерал почта алоқаси хизмати ходими томонидан хабарномага ҳамда унинг хорижий фуқарода қоладиган, қирқиб бериладиган қисмига қўйилган имзоси билан тасдиқланади.

Агар қўшимча саволлар туғилса, турар жойигизга яқин бўлган Россия Федерал Миграция хизматининг ҳудудий идорасига мурожаат этишингиз мумкин.

Россияга доимий яшаш, 6 ойдан узоқ муддатга ўқиш ёки ишлашга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида рўйхатдан ўтиш тавсия этилади.

Хорижий давлатларда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларини алмаштириш ёки йўқотиб қўйган паспорт ўрнига янгисини олиш учун Ўзбекистон Республикасининг ушбу давлатдаги консуллик муассасасига мурожаат этадилар. Хорижга вақтинча яшаш ёки ишлаш учун борганларга эса паспортларини йўқотиб қўйганларида ёки паспортларининг амал қилиш муддати тугаганда консуллик муассасалари томонидан ўрнатиган тарибдаё Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириб берилади.

Сизга нисбатан қонунбузарлик содир этилса, Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси (109017, Москва, Погорелский тор кўчаси-12. Тел:230-00-54, 230-00-32, 230-13-01) ва Новосибирскдаги Ўзбекистон Республикасининг Бош Консулхонаси (630005, Новосибирск, Сентралний р-н,Ломоносов-55Б. Тел: 246-04-85, 246-04-84)га хабар бериш ҳуқуқига эгасиз.