uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Чет элга отланган ўзбекистонлик сайёҳлар учун эслатма

Бош сахифа - Ўзбекистон элчихоналари - Чет элга отланган ўзбекистонлик сайёҳлар учун эслатма

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари конститусияга биноан шахсий ва ижтимоий ишлар, сайёҳлик, таълим олиш, ишлаш, даволаниш, хизмат сафарлари юзасидан ҳамда доимий яшаш учун чел элларга чиқиш ҳуқуқига эгалар. Фуқаролар чет эл сафарини расмийлаштириш учун тегишли тартибда тўлдирилган анкета-аризаси ҳамда паспорти билан яшаш жойи бўйича ички ишлар органига мурожаат қиладилар.

Ички ишлар органи Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг анкета-аризасини 15 кунлик муддат давомида кўриб чиқади ҳамда пасспортига икки йил мобайнида чет элга чиқишга рухсат берувчи стикер қўйиб беради. Ушбу муддат давомида фуқаролар ички ишлар органига қўшимча равишда мурожаат этмаган ҳолда чет элга чегараланмаган миқдорда чиқиб келишлари мумкин.

Анкета-аризалар 18 ёшга тўлган фуқаролар томонидан топширилади. 18 ёшга тўлмаган болалар учун эса уларнинг қонуний эътироф этилган вакиллари ариза топширадилар. Фуқаролар чет давлат визасини олиш учун ушбу давлатнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитасия қилинган консуллик ваколатхонаси ёки элчихонасига мурожаат этади. Агар Ўзбекистонда тегишли давлат ваколатхонаси бўлмаса, унинг Ўзбекистон фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатиш вазифаси юклатилган бошқа мамлакатлардаги ваколатхоналарига мурожаат этилади.

Виза олиш учун мурожаат этаётганда таклифнома, баъзи ҳолларда тиббий суғурта, мамлакатда сафар давомида истиқомат қилиш ва уни тарк этиш учун етарли маблағ борлиги хусусида гувоҳнома, шунингдек бошқа ҳужжатларни кўрсатиш талаб этилади.

Виза олиш учун керакли бўлган ҳужжатлар рўйхати, сафар шартлари ва мамлакатда истиқомат қилиш тўғрисидаги маълумотларни тегишли давлат дипломатик ва консуллик ваколатхонасидан олиш мумкин. Авиакомпаниялар одатда сафар қилинаётган мамлакат визаси бўлган тақдирда чипта сотадилар.

Аеропортда божхона декларасияси тўлдирилади. Ушбу ҳужжат ўз матни жиҳатидан бошқа мамлакатларда амалда бўлган декларасиялардан умуман фарқ қилмайди.

Шу билан бирга фуқаролар фақатгина 2000 АҚШ долларини банк маълумотномасисиз олиб чиқиб кетишга рухсат этилишини ёдда тутмоқлари лозим.

Чипта масаласида эса, сотиб олинган чипта (экономкласс) ичига бир одамга 25 кг юк — 5 кг қўл ва 20 кг бошқа юклар таннархи киритилган. «Ўзбекистон Ҳаво Йўллари» МАК юк ташиш тартиб-қоидалари хусусида бевосита Тошкент аеропортида жойлашган компания маъмуриятидан маълумот олиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет мамлакатда бўлган пайтларида юзага келадиган турли масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш учун мамлакатимизнинг мезбон давлатдаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига мурожаат этишлари мумкин.

Айтиш жоизки, чет элга узоқ муддатли хизмат сафари ҳамда доимий яшаш жойига келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (паспорт билан бирга) бир ойлик муддат ичида рўйхатдан ўтиш учун мамлакатимиз элчихонаси ёки Бош консулхонасига мурожаат этишлари шарт. Ушбу консуллик амалиёти чет мамлакатларда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаатларини кўзлаган ҳолда амалга оширилади.