uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Музей ва театрлар

Бош сахифа - Музей ва театрлар
Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқий театри

Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқий театри

Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри ўз фаолиятини 1939 йил 30 ноябрда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши” комедияси билан фаолиятини бошлаган.

Ўзбекистон академик рус драма театри

Ўзбекистон академик рус драма театри

1934 йил 21 октябрда саҳналаштирилган “Интервенция” спектакли билан ўз фаолиятини бошлаган. Театр кейинчалик В.Вишневский, А.Арбузов, Ф.Шиллер, В.Гюго, В.Шекспир, Ж.Мольер, К.Гольдони, А.Пушкин, М.Лерментов, А.Чехов, А.Толстой, Ҳамза ва А.Қаҳҳорлар асарларини ҳам муваффақиятли саҳналаштиради.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри

1929 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ташкил этилади. Жамоага бадиий раҳбар этиб биринчи “Халқ ҳофизи” унвонига сазовор бўлган машҳур хонанда Муҳиддин Қори Ёқубов тайинланади.

Ўзбек миллий академик драма театри

Ўзбек миллий академик драма театри

Театрга 1929 йили Ҳамза номи берилиб, Маннон Уйғур бошчилик қилган. Дастлаб Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Бой ила хизматчи”, “Заҳарли ҳаёт”, Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима”, Чўлпоннинг “Ёрқиной”, Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”, Гоголнинг “Ревизор” каби асарлари саҳналаштирилган.