Диққтатга сазовор жойлар
Бухоронинг диққатга сазавор жойлари Хиванинг диққатга сазавор жойлари
Чимённинг диққатга сазавор жойлари Шахрисабзнинг диққатга сазавор жойлари
Термизнинг диққатга сазавор жойлари Қўқоннинг диққатга сазавор жойлари
Сармишсойнинг диққатга сазавор жойлари Нуротадаги диққатга сазавор жойлар
Аёз-қалъанинг диққатга сазавор жойлари Ўзбекистон тоғ ён-бағирларида хордиқ чиқариш
«Минор» Масжиди
«Минор» масжиди 2014 йилнинг 1 октябрида муборак Қурбон Хайит байрами арафасида очилган.Бу масжид Ўзбекистондаги энг катта масжидлардан бири бўлиб, унга бир вақтнинг ўзида 2400дан ортиқ номозхонлар ўз фарзларини аъдо этадилар. Масжид қурилиш ва дизайн ишлари Президент таклиф ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Масжиднинг умумий худуди 11 гадан каттароқ, бино майдони эса — 17 700 квадрад метрдан иборатдир.
Жума масжид (Хива)
Жума масжид, Хива жума маcжиди — Хива (Хоразм)даги меъморий ёдгорлик (X-XVIII асрлар). Ичан қалъанинг марказий қисмида Ома дарвоза ва Полвон дарвозаларнн бирлаштирувчи кўчада жойлашган.
Шерғозихон мадрасаси
XVIII асрнинг биринчи ярми. Бу мадраса Хоразмдаги ўқув муассасалари орасида энг кўҳнасидир. Уни Хива хони Шерғозихон 1719 йили Машҳадга муваффақиятли сафар қилгандан сўнг ана шу ғолибона сафар шарафига қурдирган.
Шайх Мухтор Валий Мақбараси
Шайх Мухтор Валий Мақбараси — Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги меъморий ёдгорлик (XIV аср). Катта ва кичик хона ҳамда гўрхонадан иборат. Катга хонанинг тўрт томони чуқур равоқли, кейинчалик ёнларидаги ҳужраларга эшик очилган.
Ичан қалъа
Ичан қалъа — Ўрта Осиёдаги йирик ва ноёб меъморий ёдгорлик. Хиванинг ички қалъа (Шаҳристон) қисми. Ичан қалъа шаҳарнинг Дишан қалъа (ташқи қалъа) қисмидан кунгурадор девор билан ажратилган. У Хива работи (Дишан қалъа)дан баланд қўрғонтепага ўхшаб кўринади. Ичан қалъага 4 дарвоза (Боғча дарвоза, Полвон дарвоза, Тош дарвоза, Ота дарвоза)дан кирилган.
Паҳлавон Маҳмуд мақбараси
Паҳлавон Маҳмуд мақбараси Хивадаги меъморий ёдгорликлардан биридир. Ушбу мақбара 1810 – 1835 – йилларда Палавон Маҳмуд даҳмаси устига 1664 – йили қурилган кичик синч иморат ўрнида бунёд этилган.
Чор Минор мажмуаси
Чор Минор меъморий обидаси Халфа Ниёзқул томонидан бунёд этилган. Ушбу иншоотнинг қурилишига ҳомийлик қилган Халфа Ниёзқул туркман уруғидан бўлиб, Амир Ҳайдар ҳукмронлиги даврида йирик давлат лавозимларида ишлаган. У XIX асрнинг ўрталарида вафот этган.
Абдуллахон мадрасаси
Меъморий обида Абдуллахон II томонидан бунёд этилган. У (тўлиқ исми: Абдулла ибн Искандархон ибн Жонибек султон ибн Хожа Муҳаммад ибн Абдулхайрхон) (1534, Миёнқол, Офаринкент қишлоғи – 1598, Самарқанд, Бухоро яқинидаги Баҳоуддин мажмуасига дафн этилган) ўзбек давлатчилиги тизимидаги Бухоро хонлигининг шайбонийлар сулоласидан чиққан энг йирик ҳукмдори (1583-1598), давлат арбоби, саркарда, илм-фан, маърифат, маданият ҳомийси.
Масжиди Калон
Масжиди Калон иншооти ўрта асрларнинг ноёб меъморчилик намунаси бўлиб, унинг ўрнида дастлаб қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида Жума масжиди бунёд этилган. Шайбонийлар даврида эса у Масжиди Калон сифатида қайта қурилди. Масжиднинг ҳозирги кўриниши Шайбонийлар сулоласига мансуб хонлар томонидан бунёд этилган.
Минораи Калон (Катта Минора)
Минораи Калон (Катта Минора) меъморчилик намунаси Қорахонийлар давлатининг Мовароуннаҳрдаги амири Арслон Буғрохон томонидан бунёд этилган.
Исмоил Сомоний мақбараси
Ўрта Осиёда Сомонийлар даври меъморчилигининг нодир намуналаридан бири бўлган бу тарихий обида Исмоил Сомоний томонидан бунёд этилган.
Сетораи Моҳи Хоса
Тарихий обида Бухоронинг манғит сулоласига мансуб амирлари Амир Насрулло (1826-1860), Амир Музаффар (1860-1885), Амир Абдулаҳад (1885-1910), Амир Олимхон (1910-1920)лар томонидан қурилган.
Кўкалдош мадрасаси
Бухоро шаҳрининг Лаби ҳовуз мажмуасининг шимолида жойлашган Кўкалдош мадрасаси Қулбобо Кўкалдош томонидан бунёд этилган.
Абдулазизхон мадрасаси
Бухородаги меъморий ёдгорликлардан бири бўлган Абдулазизхон мадрасаси аштархонийларнинг бешинчи вакили Абдулазизхоннинг буйруғи билан меъмор Мимхоқон ибн Хўжа Муҳаммадамин томонидан 1652-йилда қурилган.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL