uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Қадамжоларга ташриф

Бош сахифа - Янгиликлар - Қадамжоларга ташриф

Мамлакатимизда истиқболи соҳа сифатида туризмни ривожлантириш, унинг хизмат турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борада касаба уюшма ташкилоталри ҳам тобора фаоллашиб бормоқда. Хусусан, ишловчиларнинг тарихий жойлар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотлар билан таништириш ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг узвий қисми ҳисобланади.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши “Соғлом бола йили” дастури ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтдаги маданият муассасаларида меҳнат қилаётган 50 нафар ходимнинг Самарқанд шаҳрига бир кунлик бепул саёҳатини уюштирди. Маданият ходимлари тарихий ва муқаддас қадамжоларга ташриф буюриб, ота-боболар мероси ҳамда шаҳарнинг бугунги кун қиёфаси билан яқиндан танишдилар.

 - Тадбир жуда мароқли ва қизиқарли ўтди, – дейди 28-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ҳожиакбар Маҳмудов. – Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Темурийлар мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси ва бошқа зиёратгоҳлар руҳимизга янгича шукуҳ олиб киргандек бўлди, қалбларимиз ифтихор ҳиссига тўлди. 

қўшилган сана: 01-12-2014
Кўрилди 1105