uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Тошкентнинг диққатга сазавор жойлари

Бош сахифа - Диққтатга сазовор жойлар - Тошкентнинг диққатга сазавор жойлари

Тошкент – Ўзбекистон пойтахти

Тошкент топонимини “Тош шаҳар” деб изоҳлайдилар. Шу сўзда маълум маънода шаҳар тирихи ҳам ўз аксини топган. Шаҳар ҳудудида тош асрига оид буюмлар топилган. Тошкентдаги қабристонлардан бирида топилган бронза кўзгулар, турли мамлакатларнинг тангалари шаҳар тарихи 2000 йилдан ортиқ эканлигидан дарак беради.

Тошкент тарихига оид илк манбалар милоднинг дастлабки асрларига тўғри келади. Жумладан, юнон олими Птоломейнинг “Географиядан қўлланма” Тошкент ҳақидаги маълумотлар асарида учрайди. Птоломей бу асарида Eр шарининг обод қисмини, 26 харитада тасвирлаган. Ана шу харитада Хитойга борадиган савдо йўли устида“Терри Лапидея” деган жой кўрсатилган. Олимлар ана шу юнонча номни “Тош қўрғон” деб таржима қилиб, уни Тошкентга нисбат берганлар.

Тошкент шаҳрининг номи ёзма манбаларда Чоч, Чочистон, Шош, Шошкент шаклларида учрайди. Чоч сўзи ҳам сўғд тилида “тош” маъносини англатади. Шош эса Чоч номининг арабича шаклидир. Чоч ёки Шош деганда Тошкент ва унинг атрофлари тушунилган.

Қорахонийлар таркибига кирган Чоч шаҳри Х асрнинг охири – XII асрнинг бошларида бутунлай Тошкент номини олган. Амир Темур даврида (XIV иккинчи ярми – XV бошлари) қудратли қалъа, йирик ҳунармандчилик, маданият ва илм-фан, савдо-тижорат шаҳри сифатидаги мақомини тикланган.

Тошкент шаҳар тарихида Чорсу бозори асосий маркази бўлиб, бу эрга турли шаҳар ва мамлакатлардан савдогарлар келишган

XVIII аср бошларида Тошкент бошқа шаҳарлардан анча бой ва чиройли шаҳар бўлиб, ўша даврга нисбатан маданияти ва ободончилиги баланд даражада бўлган.

Шаҳарга сув Чирчиқ дарёсидан чиқарилган Бўзсув каналининг ирмоқлари – Калковуз, Анҳор, Лабзак, Чорсу, Тарлак ва бошқа ариқлар орқали келган. Тошкент катта кўчалари бўйлаб ўтган илгариги каналларнинг қуриб қолган ўзанлари, масалан, Чорсудаги Тарлак, Лабзак ва бошқа каналларнинг ўзанлари ҳозиргача сақланиб қолган.

1930 йилдан эътиборан Тошкент Ўзбекистон ССР пойтахти бўлиб келган.  Роппа-роса 61 йил ўтиб, яъни 1991 йили Тошкент Ўзбекистон Республикасининг пойтахтига айланди.

«Минор» Масжиди

«Минор» Масжиди

«Минор» масжиди 2014 йилнинг 1 октябрида муборак Қурбон Хайит байрами арафасида очилган.Бу масжид Ўзбекистондаги энг катта масжидлардан бири бўлиб, унга бир вақтнинг ўзида 2400дан ортиқ номозхонлар ўз фарзларини аъдо этадилар. Масжид қурилиш ва дизайн ишлари Президент таклиф ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. Масжиднинг умумий худуди 11 гадан каттароқ, бино майдони эса  — 17 700 квадрад метрдан иборатдир.

Бароқхон мадрасаси

Бароқхон мадрасаси

Бароқхон мадрасаси - Тошкентда қурилган Мадраса (1531/32 — XVI асрнинг 2-ярми). Ҳовли атрофида ҳужралар ва ички тарафида пештоқ бўлиб, мадрасанинг ғарбий қисми бирмунча олдинга чиққан. Пойдевори тошдан, қалин деворлари турли ҳажмдаги пишиқ ғиштдан ишланган. Баъзи жойлари синчли. 

Шайх Зайниддин бобо мақбараси

Шайх Зайниддин бобо мақбараси

Шайх Абу Бакр Зайниддин бобо Кўйи Орифон Тошкандий (1164-1259) — шайх бўлган. Отаси Шайх Шаҳобиддин Абу Ҳафс Умар Суҳравардий, Бағдоднинг катта мутасаввифларидан бўлган, суҳравардия тариқатига асос солган. 

Юнусхон мақбараси

Юнусхон мақбараси

Юнусхон мақбараси — Тошкентдаги меъморий ёдгорлик (XV аср); Ислом университети ҳудудида жойлашган. 

Кўкалдош мадрасаси

Кўкалдош мадрасаси

Тошкентнинг марказидаги Чорсу майдонида жой-лашган бўлиб, 1551-1575 йилларда Тошкент ҳокими Кўкалдош томонидан қурдирилган. 

“Тилла Шайх” жоме масжиди

“Тилла Шайх” жоме масжиди

“Тилла Шайх” жоме масжиди “Мўйи Муборак” мадрасасининг ғарбида жойлашган. Уни Ҳазрати Имом даҳасининг Парчабоф маҳалласида туғилган Тилла Шайх (савдогар) қурдирган.