uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Лола ҳамда DJ Piligrim Жо Ленноннинг “Imagine” қўшиғини миллий йўналишда куйлашди

Бош сахифа - Янгиликлар - Лола ҳамда DJ Piligrim Жо Ленноннинг “Imagine” қўшиғини миллий йўналишда куйлашди

 

1W8paE14253191222889_b

 

2 март куни UNICEF вакили Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Жон Ленноннинг “Imagine” қўшиғига ишланган видеоклипни тақдим этишди. Қўшиқни ўзбек эстрада юлдузлари Лола ҳамда DJ Piligrim ижро этишган.

IMAGINE  номини олган клип тақдимоти 2014 йил давомида ўтказилган UNICEF ташаббуси остидаги “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конфенциянинг 25 йиллигига бағишланган байрамнинг якуний қисми бўлди.

oLbZeD14253190690197_b

UNICEF вакиллари берган хабарга кўра, Жо Леннонинг беваси Йоко Оно “Imagine” қўшиғини турли мамлакатларда болалар ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш мадҳияси сифатида фойдаланишга рухсат берган.

uOZdJV14253190691828_b

Миллий кутубхона сайти берган маълумотга кўра, клипмейкер Тимур Примқулов олган клипда “Сато” гуруҳи ва “Томоша” болалар мусиқий гуруҳи иштирок этишган.

“Imagine” видеоклипи 2 мартдан бошлаб Ўзбекистоннинг баъзи телеканалларида эфирга узатилади.

 

қўшилган сана: 03-03-2015
Кўрилди 1205