Корхона хақида
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширган ишлари тўғрисида
Жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги тараққиёт босқичида туризм соҳаси давлатнинг иқтисодий ўсиши, экспорт ва инвестиция салоҳиятини юксалтириш, аҳоли турмуш даражасини кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон бой тарихий ва маданий меросга эга мамлакат сифатида соҳани ривожлантириш учун катта имкониятларга эга. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шаҳрисабз, Термиз, Қўқон каби тарихий шаҳарлар, 4000 дан ортиқ моддий маданий мерос объектлари хилма-хил табиий ландшафтлар туризм имкониятларининг асосини ташкил этади.
Касаба уюшмалари тизимида ҳам туризмни ривожлантириш борасида Ўзбекистонкасаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 2013-2015 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантириш “Концепцияси” ишлаб чиқилди.
Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Концепциянинг мақсади касаба уюшмалари тизимида туризм, айниқса, ички ва тиббий туризм соҳаларини ривожлантириш, туристик хизматлар кўрсатиш тармоғини кенгайтириш ва сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтаришдан иборатдир.
Концепциянинг асосий вазифалари:
касаба уюшмалари тизимида ички ва тиббий туризм соҳаларини ривожлантириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
тарихий-маданий меъросни ҳисобга олиб, соҳада янги йўналишларни ташкил этиш, анъанавий ва замонавий маданий кўнгилочар хизматлар турларини кенгайтириш;
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини республикамизнинг тарихий қадамжоларига саёҳатларини ташкил этиш;
касаба уюшмалари санаторийларида даволаш турларини кўпайтириш, табиий ва сунъий шифобахш физик омилларни самарали қўллаш асосида янги даволовчи-соғломлаштирувчи технологияларни ишлаб чиқиб, амалиётга тадбиқ этиш орқали тиббий туризмни ривожлантириш;
тизимда замонавий туризм инфратузилмасини яратиш, ахборот-коммуникация, транспорт ва бошқа хизматлар сифатини ошириш;
туризм ва унга алоқадор соҳалар бўйича кадрлар салоҳиятини ошириш;
халқаро тажрибани ўрганиб, соҳани ривожлантиришда ундан самарали фойдаланишдир.
Туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Федерация Кенгаши томонидан «Касаба-сайр» шўъба корхонаси ва Самарқанд шаҳрида “Нодир Самарқанд”, Тошкент шаҳрида “Саёҳат-сари” меҳмонхоналари ташкил этилди, шунингдек Хива шаҳрида 50 ўринли меҳмонхона қуриш ишлари олиб борилмоқда ҳамда санаторийларнинг моддий-техник базаси кучайтирилиб, замонавий даволаш ускуналари билан жиҳозланмоқда.
“Касаба сайр” шўъба корхонасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси туризм фаолиятини лицензиялаш комиссияси томонидан лицензия ва Ўзбекистон Республикасининг Сертификатлаштириш миллий тизимининг Республика худуди ва хориж давлатларига туристик саёҳатлар уюштириш ҳамда хизматлар кўрсатиш учун сертификат берилди.
Ўтган давр давомида (2013 йил 25 май санасидан буён) “Касаба сайр” шўъба корхонаси томонидан жами 100 дан ортиқ ташкилотдан (таълим,соғлиқни сақлаш, давлат муаасасалари, алоқа ва қурилиш ташкилотлари ва бошқалар) 4 500 нафардан ортиқ туристлар саёҳатлари (Тошкент,Самарканд, Бухоро, Шаҳрисабз шаҳарларига) ташкил этилди.
Жумладан: “Касаба сайр” шўъба корхонаси
I. Ички туризм йўналиши бўйича
Ўтган давр мобайнида “Касаба сайр” шўъба корхонаси томонидан қуйидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларни Тошкент, Самарканд, Бухоро, Шаҳрисабз шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди.
Академик В.Вохидов номидаги РИЖМ,
Тошкент Ахборот технологиялари Университети,
“Максам-Чирчиқ" Очиқ акциядорлик жамияти,
Чилонзор тумани давлат санитария эпидемиология назорат маркази,
Республика Онкология илмий маркази,
“Кафолат” акциядорлик суғурта компанияси,
“Самарканд электр тармоқлари” очиқ акциадорлик жамияти,
Шўртаннефтгаз УШК,
Тошкент вилояти бўйича давлат экспертиза бошқармаси,
“Хуқуқ” газетаси тахририяти,
Юнусобод 52 – сонли оилавий поликлиника,
АТИБ “Ипотека банк” Олмазар филиали,
Тошкент шахар “Зенит Заводи” масулияти чекланган жамияти,
“Кишлоқ курилиш банк”Наманган минтақавий филиали,
Республика “Микрокредитбанк” ОАТБ,
Республика ихтисослаштирилган педиятирия илмий амалий тиббиёт маркази,
Ангрен шахар болалар шифохонаси,
Тошкент шахар болалар диагностика маркази,
ЎзбекистонРеспублика Давлат тижорат “Халк Банк” бошқаруви,
Андижон вилояти “Нефтгаз” унитар корхонаси,
Самарканд шаҳар марказий шифохонаси,
АТИБ “Ипотека банк” Сергели филиали ва бошқа ташкилотлар.
“Соғлом бола йили” дастури ижросини таъминлаш бўйича ҳомийлик асосида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, миллий қадрият ва урф-одатларни ёш авлод онгига сингдириш масаласида қатор ишлар олиб борилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Тошкент ва Навоий вилоятларининг кам таъминланган оила фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда турли танловлар ғолибларидан иборат - ҳар бир ҳудуддан 40 нафардан жами 320 нафар болалар «Биз — Мустақиллик фарзандларимиз» шиори остида Самарқанд, Хива, Тошкент шаҳарларига саёҳатлари юқори савияда уюштирилди.
Бундан ташқари “Шўртан газ-кимё” мажмуаси касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда соҳада узоқ йиллар самарали ва ҳалол фаолият юритиб келаётган ишчи-ходимлар учун туристик саёҳатлар мунтазам амалага оширилиб келинмоқда. 2014 йил бошидан шу вақтга қадар 160 нафар корхона меҳнаткашлари азим ва ҳамиша навқирон Тошкент шаҳрининг бор кўрки-таровати, маданияти, тарихий обидалари билан яқиндан танишиш имкониятига эъга бўлдилар. Ҳамда уларга тақдим этилган мана шундай саёҳат имкониятидан кўнгиллари яна бир карра қувониб, айни пайтда бир оз ўзларини ҳаёт ташвишларидан узоқроқ олиб, хордиқ олганликларини изҳор этишди.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида пилла, ғалла, пахта ҳосилини етиштириш ҳамда уни йиғиб-териб олишда юқори натижаларга эришган меҳнаткашларни рағбатлантириш мақсадида тумандаги 120 нафар соғлиқни сақлаш, маориф, маҳалла ҳамда жамиятимизнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган касб эгалари ватанимизнинг ифтихори бўлган қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига 2013 йилнинг 24 декабрида саёҳатлари уюштирилди.
II. Ташқи туризм йўналиши бўйича
2013 йилнинг 8-10 октябрь кунлари “Тошкент халқаро туризм кўргазмаси - 2013”да иштирок этилди. Унда 10 га яқин халқаро туристик фирма ва корхоналар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувлар қилинди. Хусусан: Endatour (Туркия), Kalao voyages (Малайзия), Xaynan group (Хитой), Turkish Airlines, Baykanur Grand Service (Россия) каби фирмалар билан яқиндан алоқалар ўрнатилиб саёҳатлар ташкиллаштириш тадбирлари бошланди.
Қозоғистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги ”Акмалатурист” туристик ташкилоти томонидан соҳада фаолият юритаётган 50 нафар мехнаткашларнинг Ўзбекистонга (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларига) туристик саёҳатлари ташкил этилди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва меъморий тарихий обидалари билан Қозоғистонлик мехнаткашларни яқиндан таништириш ҳамда икки давлат ўртасида туризм фаолиятини янада ривожлантиришдир.
Малайзия давлатини пойтахти Куолампур шахри буйича саёхат ташкилаштирилди (Хитой ва Хиндлар ибодатхоналари, мустакиллик майдони , эгизаклар комплекси, Султон кабул макбарасини кириш кисми,марказий мусурмонлар мачити, телеминора каби иншоотлар) Бундан ташкари Куаолампур шахридаги Corus,Mandarin ORIENTAL, MAYA каби мехмонхоналар билан алоқалар ўрнатилиб саёҳатлар ташкиллаштириш бошланди
Сигапур давлатининг дикатга сазовор Жойлари (Мустакиллик майдони, Марина БЕ мажмуаси, Ботаника боги, Синтоза ороли) ва меҳмонхоналари билан яқиндан танишиб ва алоқалар ўрнатилиб саёҳатлар ташкиллаштириш тадбирлари бошланди.
III. Тиббий туризм
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қошидаги Санатор-курортлар бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ва Ўзбектуризм билан хамкорликда 2013 йилнинг 20 сентябрь куни «Санатор-курорт тизимида соғломлаштириш ва тиббий туризм хизмат сифатини ривожлантиришга бағишланган долзарб масалалар» мавзусида Жиззах вилояти “Зомин санаторийси” МЧЖда давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатида Хитой, Корея, Россия, Хиндистон, Озорбайжон, Козоғистон давлатларидан хамкорлар қатнашдилар. Кўргазмалар мажмуасида чет эл компаниялари ўзларининг диагностик ва физиотерапевтик жиҳозлари намойиши билан иштирок этишди.
Санаторийлардаги даволаш жараёнлари, яратилган шароитлар, табиат манзаралари акс эттирилган фотосуратлар, санаторийнинг ихтисослиги хақида тайёрланган маълумотномани буклет кўринишида уч хил (ўзбек,рус,инглиз) тилда чоп эттирилди.
Санатор-курортлар бошқармаси тасарруфидаги санаторийларда тиббий туризмни йўлга қўйиш, чет эл фуқароларини дам олиши ва даволанишларини ташкиллаштириш режалаштирилган бўлиб, 2013-2014 йил январ-сентябрь ойларида жами 2984 та чет эл нафар фуқаролари даволандилар.
Тиббий туризмни ривожлантириш мақсадида чет элларда жойлашган санаторийлар иш фаолиятини ўрганиш, тажриба алмашиш учун кадрларни малака оширишга юбориш, шунингдек, чет элдан келган фуқаролар билан эркин мулоқотга кириш учун “Камолот” қошида ташкил этилган ёшлар ижтимоий марказларида санаторийлар ходимлари бепул инглиз тилидан сабоқ олиш курсларига ва 10 нафар мутахассислар Чехия давлатининг “Карловы Вары” курортига тажриба алмашиш ва малака ошириш учун хизмат сафарига юборилди.
Жиззах вилоятида аниқланган табиий маъданли сувнинг инсонлар саломатликларини тиклашда катта самара беришини инобатга олган холда, янги 50 ўринли “Хавотоғ” санаторийси қурилиши амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг “Соғлом бола йили” дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида Санатор-курортлар бошқармасининг тасарруфидаги “Оқтош санаторийси” МЧЖда
ЎКУФК Санатор-курортлар бошқармаси тасарруфидаги санаторийларни кенг оммага тарғиб қилиш мақсадида санаторийларимиздаги даволаш жараёнлари, яратилган шарт-шароитлар, табиат манзаралари акс эттирилган реклама роликлари тайёрланиб, ОАВ (ТВ, радио, интернет) орқали мунтазам равишда намойиш этиб борилмоқда. Аэропорт, темир йўл вокзали, аҳоли зич тўпланадиган жойларда (“Корзинка.uz.”, “Мега Планет”, “Континент” каби супер ва гипермаркетлар) Антаракс (суюқ кристалли экран) қурилмаси орқали санаторийларимиз фаолиятлари жонли эфир тарзида жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб кенг тарғиб қилиб борилмокда.
Чет эл фуқароларини эътиборини тортиш, уларни Ўзбекистонда жойлашган санаторийларда дам олишга жалб этиш мақсадида санаторийларимизни жаҳон андозаларига мос тиббий асбоб-ускуналар ҳамда ноанъанавий даволаш услларини амалиётда янада кенгроқ қўллаш мақсадида “Турон санаторияси” ва “Чинобод санаторияси” ОАЖларда янги SPA технологияларидан Fish-spa ва аромафитованна чет элдан махсус буюртма асосида келтирилган, соғломлаштирувчи хусусиятга эга бўлган “Гарра руфа” туридаги балиқлардан фойдалана бошлади.
“Турон санаторияси” ва “Чинобод санаторияси” ОАЖда 2тадан, “Ботаника санаторийси”, “Бўстон санаторийси”, “Чортоқ санаторияси”, “Ситораи Мохи Хоса санаторияси”, “Косонсой санаторияси”, !Қашқадарё Соҳили санаторияси” МЧЖларда 1тадан умуртқаларни тортиш, қимматбахо турмалин тошлар билан организмда метаболизмни яхшилаш, ички касалликларни яллиғланишини олдини олиш, буйракларда тузларни хайдаш, варрикоз, гипертония касалликларини даволашда кенг қўлланиладиган термо-терапевтик массажёр NUGA Best-5000 аппаратлари сотиб олинган ва соғломлаштириш жараёнида кенг фойдаланмоқда.
“Чимён санаторийси” МЧЖ 2 дона, “Оқ-Тош санаторийси” МЧЖ 2дона, “Абу Али ибн Сино санаторийси”, “Умид Гулшани санаторияси” МЧЖлар 1донадан бўғим, умуртка поғонаси касалликларини даволаш учун кўп функцияли ЗИНДА аппарати сотиб олинди ва фойдаланишга топширилди
Ҳар бир санаторийга дам олиш учун ташриф буюрган дам олувчиларни ўша санаторий жойлашган вилоят ва шахарнинг диққатга сазовор жойларига, тарихий обидаларига, зиёратгоҳларига, театр ва музейларига саёҳатлар уюштириб келинмоқда.
Йил давомида оммавий тарзда нишонланадиган барча байрам тадбирлари ҳар бир санаторийда кўтаринки руҳда нишонлаб борилмоқда. Ҳар куни, шунингдек, ҳар бир байрам санасига бағишлаб элга таниқли зиёли-олимлар, шоир-ёзувчилар, санъаткорлар иштирокида давра суҳбатлари, илмий-амалий маърузалар, маърифат-маънавият соатлари, концерт дастурлари, кулги кечалари, театрлаштирилган томошалар ташкил қилиб борилмоқда.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL