Янгиликлар
Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилинади
уризмни ривожлантириш дастури доирасида Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилиниб, унинг комплексида янги бино қурилади.
Хитойда Ипак йўлидаги туризм ривожи муҳокама қилинади
Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-20-июн кунлари БМТ Халқаро сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО)нинг Ипак йўли туризмига бағишланган еттинчи халқаро мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.
Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарор тараққиёт йўлида ҳамкорлик
Кўксарой қароргоҳида 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Муннинг учрашуви бўлди.
Ўзбекистонда илк марта қизиқчи ҳамда сўз усталари ўртасида “Хуш кайфият” танлови ўтказилди
Ўзбек Миллий академик драма театрида 1 апрель – кулгу кунида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 18-30 ёшлилар ўртасида илк марта ташкил этилган “Хуш кайфият” қизиқчи ҳамда сўз усталари республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ва улар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Табиат музейи ва вилоятлардаги Ўлкашунослик музейларида “Баҳор неъматлари” кўргазмаси ташкил этилади
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон давлат Табиат музейи ҳамда вилоятлардаги Ўлкашунослик музейларида 10-30 апрел кунлари “Баҳор неъматлари” мавзусида кўргазмалар ташкил этилади.
Термиз сафари: эртакнамо шаҳардаги кечинмалар
Биз кўҳна ва навқирон Термиз томон йўл олдик. Мақсадимиз унинг тарихини яхшироқ англаш ва бевосита ўз кўзимиз билан тарихий обидаларни кўриб, уларнинг кўлами ҳақида янада кенг тасаввур эга бўлиш эди. Тошкентдан йўлга чиққан поэзд осмонўпар Ҳисор тоғ тизмаси ичра Бойсун тумани орқали Сурхондарё вилоятига кириб келади. Бойсуннинг бетакрор тоғ манзаралари кишини ҳайратда қолдириши аниқ.
Сизни мутлақо ҳайрон қолдирадиган Япония ҳақидаги 20 та факт
Япония давлати ҳақида сўз борар экан, бу юрт ўзининг буюк тарихи, ўзига хос маданияти, миллий таомлари ва бутун дунёни ҳайратга солаётган технологияси ва сўлим табиати билан ер юзидаги мамлакатлар орасида алоҳида ўринга эга эканлигини таъкидламай иложимиз йўқ.
Украина пойтахтида Алишер Навоий хиёбони ташкил этилади
Киев шаҳар кенгаши таклифига асосан, Ўзбекистон тмоони Киевда Алишер Навоий номидаги бўлажак хиёбон лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Сегодня” нашрихабар бермоқда.
Миллий академик драма театрида Халқаро театр кунига бағишлаган бадиий кеча ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан Ўзбек Миллий академик драма театрида 27 март – Халқаро театр кунига бағишлаб театрлаштирилган бадиий кеча ўтказилди.
Хориж компанияси Хўжа Насриддин ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда суратга олади
“Enjoy Movies” компанияси Ўзбекистонда “Хўжа – Шарқ хўжайини” деб номланган фильмни суратга олади. Бу ҳақда кинокартина продюсери Георгий Малковнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Тошкентда экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича учрашув ўтказилди
“Ўзбектуризм” миллий компанияси биносида ўтказилган учрашув республикада экологик туризмни ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланди. Муассаса матбуот хизмати тайёрлаган матбуот хабарномасида айтилишича, тадбирда “Ўзбектуризм” компанияси, Ўзбекистон Республикаси Табиат муҳофазаси Давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси ҳамда туристик фаолитя субъектлари вакиллари иштирок этди.
ITB Berlin халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди
Музейлар фаолияти такомиллашмоқда
Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекмузей” жамғармаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Халқаро маданият кўрик-танловларида 240 нафар ўзбекистонлик қиз ғолибликка эришди
Сўнгги уч йил давомида ўзбекистонлик 240 нафар қиз халқаро маданият кўрик-танловларида ғолибликни қўлга киритди.
“Правда Востока” маълумотлари асосида “Қадим шаҳарларнинг янги жамоли” китоби чоп этилди
Ўзбекистон ҳукумати муассислигидаги “Правда Востока” газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон қадимий шаҳарларининг бугунги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи “Қадим шаҳарларнинг янги жамоли” деб номланган тўплам тақдим этилди.
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL