ITB Berlin халқаро кўргазмасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди
Жорий йилда Ўзбекистон миллий стенди 100 кв. метрдан кўпроқ майдонни эгаллади. Ўзининг мазмундорлиги ва кўркамлиги билан ажралиб турган ушбу стенд миллий наққошлик услубида безатилди.
4 март куни VIP тур доирасида “Ўзбекистон” миллий стендига БМТнинг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Толиб Рифаий ҳамда ушбу ташкилотнинг ижрочи директори Золтан Шомогилар ташриф буюришди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг “Буюк Ипак йўли” дастури иштирокчи давлатларининг вазирлар учрашувида ҳам иштирок этди.
Шунингдек, кўргазма доирасида Халқаро сайёҳлик кўргазмаси ITB Berlin’нинг қўллаб-қувватлаши остида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан ташкил этилган “Ипак йўли” туроператорларининг форуми ҳам бўлиб ўтди. Бу форумда ўзбекистонлик туроператорлар ҳам иштирок этишди.
Кўргазмади миллий стенднинг ишчи қисмидан ташқари, Ўзбекистоннинг ўзига хос мусиқий маданияти, миллий ширинликлари намойиш этилди.
Кўрилди 1114
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL