Музейлар фаолияти такомиллашмоқда
Қашқадарёда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбекмузей” жамғармаси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси ҳамкорлигида музейлар бошқарувида ўқув дастурларини амалга ошириш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон тарихи давлат, Темурийлар тарихи давлат, Ўзбекистон геология музейлари вакиллари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг музейшунослик кафедраси олимлари, музейшунослар, вилоятдаги музейлар раҳбарлари, илмий ходимлари иштирок этди.
Мамлакатимизда халқимизнинг урф-одатлари, анъаналари, қадимий ёдгорликларни ўрганиш ва сақлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Музейлар тизимини янада такомиллаштириш, халқимизнинг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музейлар фондида сақланиб келаётган бой тарихимизни акс эттирувчи нодир экспонатларни асраб-авайлаш, тадқиқ қилиш, бойитиб бориш, дунёга танитиш, улардан миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир давомида “Ўзбекистонда музейларни ташкил этиш масалалари”, “Музей ашёлари ва коллекцияларини ҳисобга олиш тартиби”, “Музейнинг илмий концепцияси”, “Музей фаолиятида ташрифчилар учун хизматлар ва ҳамкорлик масалалари”, “Болаларни музейларга жалб этишда педагогик технологияларнинг ўрни” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Музейларни замон талабларига мос, юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларда жаҳон музейшунослик тажрибаларини қўллашга зарур шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА
Кўрилди 1490
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL