Хитойда Ипак йўлидаги туризм ривожи муҳокама қилинади
Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-20-июн кунлари БМТ Халқаро сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО)нинг Ипак йўли туризмига бағишланган еттинчи халқаро мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда.
Форумда “Буюк ипак йўли” бренди жозибадорлигини ошириш, шунингдек, тадқиқотлар соҳасидаги салоҳият ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
“Буюк ипак йўли” ЮНВТО жаҳоннинг турли минтақаларида амалга ошираётган беш халқаро дастуридан бири ҳисобланади. Тошкентда 1994-йилдан бери анъанавий равишда ўтказиб келинадиган Халқаро сайёҳлик ярмаркаси мазкур лойиҳанинг йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон 150дан ортиқ мамлакатни бирлаштирган ЮНВТОга 1993-йили аъзо бўлган. 2004-йили Самарқандда ЮНВТОнинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий маркази очилган. 2014-йил октябрида Самарқандда ЮНВТО Ижроия кенгашининг 99-сессияси бўлиб ўтганди.
Кўрилди 1394
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL