uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарор тараққиёт йўлида ҳамкорлик

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва барқарор тараққиёт йўлида ҳамкорлик

Аввал хабар қилинганидек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун 11 июнь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. 

Кўксарой қароргоҳида 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Муннинг учрашуви бўлди. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 193 мамлакат аъзо бўлган энг йирик халқаро тузилмадир. Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан олти ой ўтиб – 1992 йил 2 март куни ушбу нуфузли халқаро ташкилотга аъзо бўлган. Тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш, экология, таълим, маданият, туризм каби кўплаб соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. 

Ушбу ташриф Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги самарали мулоқотни давом эттириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, ядро қуроли тарқалишига қарши курашиш, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, экология муаммоларини ҳал этиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро терроризм ва наркотрафик хавфига қарши курашиш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича фикр алмашиш учун яхши имконият бўлди. 

Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари БМТ фаолиятига ҳамоҳангдир. Президентимиз ташаббуси билан Марказий Осиё ядро қуролидан холи ҳудудга айлантирилди. 

Мамлакатимизда БМТнинг бир қатор тузилмалари – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти, Жаҳон банки, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Болалар жамғармаси, Аҳолишунослик жамғармаси, Тараққиёт дастури, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича бошқармаси, ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури каби ташкилотларининг ваколатхоналари фаолият кўрсатаётир. Улар билан ҳамкорликда 440 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Айни пайтда етмишдан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётир. 

– Ўзбекистонда Сизни кўп йиллардан буён халқаро хавфсизликни таъминлаш, ядросиз дунё ғоясини илгари суриш, барқарор тараққиётнинг инсоният учун долзарб вазифаларини, шунингдек, экологик, ижтимоий ва гуманитар хусусиятга эга кўплаб муҳим глобал муаммоларни ҳал этиш бўйича самарали фаолият юритаётган, жаҳон ҳамжамиятида юксак обрў ва эътирофга сазовор бўлган таниқли сиёсий арбоб сифатида яхши билади, – деди Ислом Каримов. 

Сўнгги 15 йилда барча давлатлар учун ўзига хос комплекс йўналиш бўлган Мингйиллик ривожланишнинг юксак мақсадларига эришиш, шунингдек, келажакнинг янги кун тартиби – Барқарор ривожланиш мақсадлари БМТ фаолиятида муҳим ўрин тутади. 

– Сизнинг Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон Республикасига БМТ раҳбари сифатида бу галги ташрифингиз минтақада юзага келаётган вазият билан бевосита танишиш ва барчамизни ташвишга солаётган долзарб муаммолар юзасидан батафсил фикр алмашиш учун ажойиб имкониятдир, – деди Президентимиз. – Аввало, радикаллашув, зиддият ва зўравонликнинг авж олаётгани, сиёсий ва иқтисодий қарама-қаршиликнинг кучайиб бораётгани, жаҳон молиявий инқирозининг ҳамон давом этаётгани жиддий ташвиш туғдирмоқда. Дунёдаги аҳвол тобора чигаллашиб бораётган шароитда биз БМТни глобал хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш бўйича ягона универсал халқаро ташкилот, кўплаб мураккаб давлатлараро ва халқаро муаммоларни ҳал этадиган ноёб тузилма, деб биламиз. 

– Ўзбекистон Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, таълим тизимини такомиллаштиришда улкан ютуқларни қўлга киритди, – деди Пан Ги Мун. – Ушбу муваффақиятлар барқарор ва инсон манфаатларига йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарасидир. 

Бош котиб Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади. 

Музокаралар чоғида томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга кенг кўламли масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослаштирилган институт ҳамда агентликлари билан ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилади. 

Ўзбекистон халқи Пан Ги Муннинг 2010 йилдаги ташрифи чоғида Оролбўйи ҳудудига боргани ва бугунги куннинг кенг кўламли глобал экологик фожиаларидан бирига жаҳон ҳамжамияти эътиборини яна бир бор қаратганини яхши эслайди. 

Маълумки, Оролбўйини тобора кенгайиб бораётган чўл қамраб олмоқда. Сўнгги 50 йилда Орол денгизи майдони 4 баробардан кўпроққа қисқарди, сув ҳажми 10 марта камайди ва минераллашуви ҳам шунча кўпайди. Бу нафақат қуриб бораётган денгиз атрофидаги, балки ундан узоқдаги ҳудудларда ҳам ҳаёт сифати, аҳоли саломатлиги ва генофондига салбий таъсир кўрсатаётир. Оролбўйи аҳолисининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларини БМТ билан биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва яқин ҳамкорликсиз ҳал этиб бўлмайди. 

2014 йилда Урганчда “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбари Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилаётган Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ва БМТ Бош Ассамблеяси 68-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида қабул қилинган “Орол денгизи қуришининг оқибатларини бартараф этиш ва Оролбўйида экотизимлар ҳалокатининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастури”ни шахсан қўллаб-қувватлагани учун Пан Ги Мунга миннатдорлик билдирди. 

Марказий Осиё минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари, Афғонистон муаммолари ҳам атрофлича муҳокама этилди. 

Пан Ги Мун Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти доирасида кўп томонлама муҳокамаларда фаол иштирок этаётганини, минтақавий ҳамда глобал масалаларни ҳал этишга ҳисса қўшаётганини алоҳида қайд этди. Хусусан, Ўзбекистоннинг Афғонистонда барқарорликни таъминлаш ва ривожланишига қўшаётган ҳиссасини юксак баҳолади. 

БМТ Бош котиби Афғонистонга қўшни ва дўст мамлакат сифатида Ўзбекистон ушбу мақсадларга эришиш учун кенг кўламли ёрдам кўрсатаётганини алоҳида эътироф этди. Мамлакатимиз халқаро молия институтлари, чунончи, Осиё тараққиёт банки кўмагида транспорт коммуникацияларини қуриш лойиҳаларини амалга оширмоқда, Афғонистон аҳолисини электр энергия билан таъминлаб, инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда. 

Томонлар Афғонистон муаммосини ҳал этишнинг ягона йўли – сиёсий музокаралар олиб бориш, ички келишувларга эришиш, бунинг учун қулай халқаро муҳит яратиш, молиявий ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишни давом эттириш, бу борада БМТнинг фаол иштирок этишидан иборат эканини таъкидлади. 

Ислом Каримов Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан изчил ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. Ушбу ташкилот билан самарали ҳамкорликни, жумладан, шу йилнинг охиригача Мингйиллик ривожланиш мақсадларига ва Бош Ассамблеянинг навбатдаги йиғилишида қабул қилиниши режалаштирилаётган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади. 

Пан Ги Мун БМТнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги янада самарали бўлишига ишонч билдирди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2016-2020 йилларда ривожланишга кўмаклашиш бўйича ҳадли дастурининг имзоланиши ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун шу куни Бухорога ташриф буюрди ва шаҳарнинг тарихий обидалари, замонавий иншоотлари билан танишди. 

 

 

Анвар Самадов, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
қўшилган сана: 13-06-2015
Кўрилди 1303