Украина пойтахтида Алишер Навоий хиёбони ташкил этилади
Киев шаҳар кенгаши таклифига асосан, Ўзбекистон тмоони Киевда Алишер Навоий номидаги бўлажак хиёбон лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Сегодня” нашрихабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиевнинг сўзларига кўра, Навоий номидаги хиёбонни қуриш бўйича Ўзбекистонга иккита вариант – “Либидская” метро бекати ва Артём кўчаси яқинидаги ҳудудлар таклиф қилинган.
Элчининг қайд этишича, хиёбон миллий услубда, анъанавий қурилиш материаллари ва нақшлардан фойдаланган ҳолда бунёд этилади. “Хиёбон тез орада ташкил этилиши ҳам мумкин”, – деди Абдуалиев.
Тошкентда Украина адиби Тарас Шевченко бюсти билан архитектуравий-меъморий ансамбль қурилган бўлиб, унинг ортида Кобзарь сурати туширилган мозаика панноси бор.
“Биз ҳам Киевда шунга ўхшаш нарса қилмоқчимиз. Навоий ҳайкали бронзадан бўлиши режалаштирилган, орқа планда эса Навоий асарлари матнидан мозаикали панно бўлади”, – дея қўшимча қилди Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев.
Кўрилди 1348
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL