Ўзбекистонда илк марта қизиқчи ҳамда сўз усталари ўртасида “Хуш кайфият” танлови ўтказилди
Ўзбек Миллий академик драма театрида 1 апрель – кулгу кунида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 18-30 ёшлилар ўртасида илк марта ташкил этилган “Хуш кайфият” қизиқчи ҳамда сўз усталари республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ва улар иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.
Номоддий маданий мероснинг энг томошабоп ва ноёб жанрлари бўлган аския, қизиқчилик ва миниатюра санъатини кенг тарғиб этган ҳолда уларни янада ривожлантириш, қадимий ва миллий анъаналарни ўсиб келаётган ёш авлодга етказиш мақсадида ташкил этилган “Хуш кайфият” танловининг ҳудудий босқичлари 20-30 март кунлари юқори савияда ўтказилиб, унда 3000 нафарга яқин иқтидорли ва истеъдодли ёшлар жалб этилди.
Учта йўналишни ўз ичига олган танловнинг аския ижрочилари йўналиши бўйича 2-ўрин Навоий вилоятининг “Бир зумда”, 3-ўрин Андижон вилоятининг “Аскиячилар” жамоасига насиб этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати.
Қизиқчилик йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Республикасининг “Қизиқчилар” жамоаси ғолиб деб топилган бўлса, 2-ўринга тошкентлик Бекзод Акбўтаев ва 3-ўринга андижонлик Баҳодир Маджитов лойиқ деб топилди.
Афанди латифалари ижрочилари йўналиши бўйича андижонлик Сарвар Мамажоновга тенг келадиган топилмади, самарқандлик Хуршид Абдиев ва қашқадарёлик Маруф Пардаев кейинги ўринларни эгаллашди, дейилади вазирликахборотида.
Иштирокчилардан фикрлар мунозараси, ҳозиржавоблик, зийраклик бадиий-эстетик дид ва сўзламоллик талаб этилган “Хуш кайфият” танлови ёш қизиқчи ҳамда сўз усталари, жамоалар ижодини тарғиб этиш билан бирга бир қатор ёш иқтидор эгаларини кашф этди.
Кўрилди 1661
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL