uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Миллий академик драма театрида Халқаро театр кунига бағишлаган бадиий кеча ўтказилди

Бош сахифа - Янгиликлар - Миллий академик драма театрида Халқаро театр кунига бағишлаган бадиий кеча ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан Ўзбек Миллий академик драма театрида 27 март – Халқаро театр кунига бағишлаб театрлаштирилган бадиий кеча ўтказилди.

Унда вазирлик ва идоралар вакиллари, ўзбек театр санъати намояндалари, фахрийлар, санъатшунос олимлар, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этди.

Тадбирда театр санъатини янада ривожлантириш, ижодкорлар истеъдоди ва меҳнатини ҳар жиҳатдан рағбатлантириш, юртдошларимизни эзгулик сари чорловчи бадиий жиҳатдан мукаммал асарлар яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

2014 йилда театрларимизда турли мавзу ва жанрларда 140 дан ортиқ асар саҳналаштирилиб, томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбирда соҳада узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган ижодкорларга эсдалик совғалари топширилди. Санъат усталари ижросида концерт намойиш этилди.

қўшилган сана: 27-03-2015
Кўрилди 1227