Тошкентда экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича учрашув ўтказилди
“Ўзбектуризм” миллий компанияси биносида ўтказилган учрашув республикада экологик туризмни ривожлантириш масалалари муҳокамасига бағишланди. Муассаса матбуот хизмати тайёрлаган матбуот хабарномасида айтилишича, тадбирда “Ўзбектуризм” компанияси, Ўзбекистон Республикаси Табиат муҳофазаси Давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги ўрмон хўжалиги Бош бошқармаси ҳамда туристик фаолитя субъектлари вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистонда экотуристик салоҳиятни ошириш ва экологик туризмни ривожлантириш бўйича ҳаракат Дастури лойиҳасини ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, туроператорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартидаги 53 рақамли “Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантиришнинг баъзи масалалари тўғрисида”ги қарори билан таништирилди.
Тадбир ташкилотчиларининг ваъда беришича, учрашув якунларига кўра ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ ишлаб чиқилаётган лойиҳа матнига киритилади.
Кўрилди 1213
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL