uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Хориж компанияси Хўжа Насриддин ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда суратга олади

Бош сахифа - Янгиликлар - Хориж компанияси Хўжа Насриддин ҳақидаги фильмни Ўзбекистонда суратга олади

“Enjoy Movies” компанияси Ўзбекистонда “Хўжа – Шарқ хўжайини” деб номланган фильмни суратга олади. Бу ҳақда кинокартина продюсери Георгий Малковнинг сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда РИА «Новости» хабар бермоқда.

“Гап Осиё достонлари асосидаги Хўжа Насриддин фильми ҳақида бормоқда. Лойиҳа жаҳон миқёсидаги фильмга айланиши ҳам мумкин”, – деди Малков.

Апрель ойида продюсер Ўзбекистон маданият вазири билан учрашув режалаштирган. Сабаби фильмнинг асосий қисми суратга Ўзбекистонда суратга олинади.

“Бош ролни ўйнаш учун машҳур актёр таклиф этилади”, – деб қўшимча қилди продюсер.

қўшилган сана: 27-03-2015
Кўрилди 1266