Ўзбекистон Табиат музейи ва вилоятлардаги Ўлкашунослик музейларида “Баҳор неъматлари” кўргазмаси ташкил этилади
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика “Ўзбекмузей” жамғармаси ҳамкорликда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ҳамда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Ўзбекистон давлат Табиат музейи ҳамда вилоятлардаги Ўлкашунослик музейларида 10-30 апрел кунлари “Баҳор неъматлари” мавзусида кўргазмалар ташкил этилади.
Жумладан, 11 апрел куни Ўзбекистон давлат Табиат музейида очилиши режалаштирилаётган “Баҳор неъматлари” мавзусидаги кўргазма доирасида “Сумалак” сайлини ташкил этиш, унга аҳолининг кенг қатламини шу жумладан кексаларни жалб этиш кўзда тутилмоқда.
“Баҳор неъматлари” мавзусидаги кўргазмада исмалоқ, ялпиз, қоқиўт, момақаймоқ, жағ-жағ каби шифобахш ўсимликларни намойиш этилади”, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Тадбирда Наврўз дастурхонининг шоҳона таоми сумалак тайёрлаш жараёнлари ва уларнинг шифобахш хусусиятларини кенг ёритиб берилиши режалаштирилган.
Кўрилди 1595
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL