uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Сизни мутлақо ҳайрон қолдирадиган Япония ҳақидаги 20 та факт

Бош сахифа - Янгиликлар - Сизни мутлақо ҳайрон қолдирадиган Япония ҳақидаги 20 та факт

Япония давлати ҳақида сўз борар экан, бу юрт ўзининг буюк тарихи, ўзига хос маданияти, миллий таомлари ва бутун дунёни ҳайратга солаётган технологияси ва сўлим табиати билан ер юзидаги мамлакатлар орасида алоҳида ўринга эга эканлигини таъкидламай иложимиз йўқ.

Сизга ҳозир ҳикоя қилмоқчи бўлган 20 та далилимиз сирли ва ажойиб мамлакатнинг хам бой маданий мероси, ҳам замонавий жиҳатлари ҳақида бўлиб, фикрларимиз Японияни қандай бўлса, шундайлигича намоён этади.

20 дан 16 гача бўлган факт

Йигирма:

Пишмаган от гўшти – Япониянинг миллий таомларидан бири бўлиб, уни қилдай қилиб майдалаб, термик қайта ишланмай туриб истеьмол қилишади. Бу таом “basashi” деб номланади ва унинг кўриниши худди расмдагидек.

Ўн тўққиз: 

Япониянинг 70 фоизини тоғлар эгаллайди. Бундан ташқари бу ерда 200 дан ортиқ вулқон жойлашган.

Ўн саккиз:

Японияда қовуннинг анбар хидли нави бор ва унинг нархи 31,473 йен атрофида туради. Бу эса битта қовун 300 долларга тенг деганидир.

Ўн етти: 

Японияда саводхонлик савияси деярли 100 фоизни ташкил этади.

Ўн олти: 

Японияда автоматлаштирилган савдо йўлга қўйилган бўлиб, у ердан бемалол исталган турдаги ичимликларингизни ҳарид қилиб олишингиз мумкин.

15 дан 11 гача бўлган факт

Ўн тўрт:

Японияда кўпчилик эркаклар уларни авф этиш маъносида бошини кал қилиб юришади.

Ўн уч:

Япония қотилликлар содир этиладиган мамлакатлар орасида энг пастки ўринда, яъни 2-ўринда туради. Шунга қарамай, дахшатли тарзда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Сиз суратда кўриб турган, ўз жонига қасд қилган одам мурдаси ҳам ана шундай ҳолатлар кўп юз берадиган ўрмондан топилган.

Ўн икки:

Японияда бугунга қадар 15 та Нобель мукофоти совриндори бор ва уларнинг аксарияти мукофотни кимё, тиббиёт ва физика йўналишларида қўлга киритишган. Гаусса мукофоти лауреатлигига фақат 1 нафар одам сазовор бўлган.

Ўн бир:

Ёш сумо (япон курашининг бир тури) курашчилари одатга кўра ҳеч қандай қоидага амал қилмай хоҳлаган усулда, шеригининг исталган жойидан курашиб, ғолиб чиқишга ҳақли.

10 дан 6 гача бўлган факт

Ўн: 

Японияда ишсизлар сони 4 фоиздан ҳам камроқ.

Тўққиз:

Японияда 6 800 дан ортиқ кимсасиз орол мавжуд.

Саккиз: 

Япониядаги энг машҳур фильмлардан бири “Тэцуо – темир одам”дир. Бу фильм фантастик воқеаларга асосланган, одамнинг машинага айланиш сабалари қўрқинчли кўринишларда тасвирланади ва воқеалар коллежда бўлиб ўтади.

Етти:

Японияда ҳаёт кечирган илк аҳоли палеолит даври (энг қадимги тош даври) маданиятига қадар, яъни тахминан эрамиздан аввалги 30 000 йил илгари ҳам бўлган.

Олти:

Япониянинг сермаҳсул ижодкори, кинорежиссёр Такаси Миикэ сўнги 10 йил ичида 50 та фильм суратга олган.

5 дан 1 гача бўлган факт

Беш: 

Бутун дунёдаги анимацион ҳаракатларнинг 60 фоизи айнан япон анимацияларига тўғри келади.

Тўрт:

Япониянинг 20 фоиз аҳолиси кекса ёшдаги инсонлар бўлиб, бу рақамлар дунёдаги энг баланд кўрсаткичдир.

Уч:

Илгари Япония суд тизимида айбдорлик 99 фоиз аниқланиб, исботлангандан сўнггина ҳукм ўқилган.

Икки: 

Япония қамоқҳоналари 2003 йил ҳисобига кўра 117 фоиз қаттиққўлликда фаолият олиб борган.

Бир:

Япониянинг деярли барча уйларидаги ерлар остонадан кейин 15см. баландликка кўтарилган. Бу – уйга киришдан олдин оёқ-кийимни ечиб, хонаки шиппакларни кийиш кераклигини билдиради. Айрим хонадонларда оёқ-кийимларни қўйиш учун алоҳида хоналар бор, бундай уйларнинг ерлари эса остонадан 5см. баландликкача кўтарилган бўлади. Аммо шунга қарамай барибир деярли ҳамма уй ичида хонаки шиппаклардан фойдаланади.

Сизга ҳикоя қилганимиз Япония ҳақидаги оддий ҳақиқатлар эди.

қўшилган сана: 28-03-2015
Кўрилди 1320