Ўзбек миллий академик драма театри
Ташкил этилган сана: Театр «Турон» труппаси сифатида 1914 йил 27 февралда “Падаркуш” (М.Беҳбудий асари) спектаклини намойиш этиш билан ташкил топган.1929 йили театрга Ҳамза номи, 1933 йили Академик мақоми берилган ва Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театри деб юритилган.
2001 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-2942-сонли Фармонига асосан“Ўзбек Миллий академик драма театри” номи берилди.
Театрнинг ижодий фаолияти: М.Беҳбудий, А.Авлоний, А.Фитрат, Чўлпон, Ғулом Зафарий, Ғози Юнус, Маннон Уйғур, Етим Бобожонов каби ижодкорлар янги театрнинг асосчилари бўлиб тарихга кирган.
Театрга 1929 йили Ҳамза номи берилиб, Маннон Уйғур бошчилик қилган. Дастлаб Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Бой ила хизматчи”, “Заҳарли ҳаёт”, Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима”, Чўлпоннинг “Ёрқиной”, Шиллернинг “Макр ва муҳаббат”, Гоголнинг “Ревизор” каби асарлари саҳналаштирилган.
1933 йилда театрга Академик мақоми берилиб, машҳур “Гамлет” спектакли саҳналаштирилган.
Дастлаб театрда Аброр Ҳидоятов, Сора Эшонтўраева, Замира Ҳидоятова, Мария Кузнецова, Турсуной Саидазимова, Шариф Қаюмов, Миршоҳид Мироқиловлар, Кейинчалик Олим Хўжаев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Тошхон Султонова каби етук актёрлар фаолиятларини бошлаганлар.
Бу йиллар давомида “Маликаи Турандот”, “Алишер Навоий”, “Отелло”, “Қароқчилар”, “Қирол Лир”, “Муқанна”, “Жалолиддин Мангуберди”, “Мирзо Улуғбек” “Ўлим босқинчиларга”, “Бургутнинг парвози”, “Ҳамза”, “Она”, “Қалтис ҳазил”, “Ричард III”, “Юлий Цезар”, “Аяжонларим”, “Қонли сароб”, “Номаълум киши”, “Тобутдан товуш”, “Шоҳи сўзана”, “Оғриқ тишлар”, “Парвона” каби спектакллар саҳналаштирилган.
“Олтин девор”, “Келинлар қўзғалони”, “Қиёмат қарз”, “Ўз аризасига кўра”, “Шошма қуёш”, “Юлдузли тунлар”, “Зебинисо” каби кўплаб спектакллар эътибор қозонди.
Театр мусақиллик йилларида ҳам қатор муваффақиятли спектакллар яратилди. “Алишер Навоий”, “Мирзо Улуғбек”, “Меҳробдан чаён”, “Машраб”, “Макр ва муҳаббат”, “Пири коинот”, “Соҳибқирон Темур” кабилар шулар жумласидандир.
Кейинги йилларда саҳналаштирилган “Чимилдиқ”, “Қирмизи олма”, “Адибнинг умри”, “Аёлғу”, “Тун албатта ўтади”, “Дарахтлар тик туриб жон беради”, “Талваса”, “Умр шомидаги бахт”, “Ҳасрат боғи”, “Бир қанотлилар”, “Увайсий”, “Тортадурман жабрини”, “Ўзбекча рақс” ва “Энг сулув келинчак” каби қатор асарлар театрнинг бугунги репертуарини ташкил этади.
Ҳозирги кунда театрда Ўзбекистон Қаҳрамони Зикир Муҳаммаджонов, Ўзбекистон ҳалқ артистлари Яйра Абдуллаева, Риҳси Иброхимова, Тўти Юсупова, Тўйчи Орипов, Толиб Каримов, Турғун Азизов, Мухаммадали Абдуқундузов, Саидкомил Умаров, Рихсивой Авазов, Теша Мўминов каби устоз санъаткорлар билан бир қаторда ўрта авлод вакиллари ҳамда ёш истедодли санъаткорлар фаолият юритишмоқда.
Театр директори: Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов
Театр манзили:Тошкент - 700011, Навоий кўчаси, 34-уй.
Тел: 244-27-72, факс: 244-27-75
Кўрилди 3199
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL