uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри

Бош сахифа - Музей ва театрлар - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри

Ташкил этилган сана: Театр аввал 1923 йилда ташкил этилган мусиқавий ансамбл, кейинчалик мусиқавий театрга айлантирилган жамоа негизида 1939 йилда ташкил топган. 1948 йил 26 мартда театрга Алишер Навоий номи, 1959 йил 11 июнда театрга Академик мақоми, 1966 йилда театр номига «Катта» мақоми берилган

Ҳозирги вақтда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театри деб юритилади.

 Театрнинг ижодий фаолияти:1929 йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон ҳукумати қарори билан Ўзбекистон Давлат мусиқали театри ташкил этилади. Жамоага бадиий раҳбар этиб биринчи “Халқ ҳофизи” унвонига сазовор бўлган машҳур хонанда Муҳиддин Қори Ёқубов тайинланади. Ижодий таркибда Тамарахоним, Ҳалима Носирова, Зуҳур Қобулов, Бобораҳим Мирзаев, Нурхон Йўлдошхўжаева, Пўлатжон Раҳимов, Лутфихоним Саримсоқова, миллий рақс усталаридан Уста Олим Комилов, Мукаррама Турғунбоева, Розия Каримова ва Гавҳар Раҳимовалар, ёш ўзбек композиторларидан Мухтор Ашрафий, Толибжон Содиқов, бастакорлардан Тўхтасин Жалиловлар ижод қила бошлайдилар. Драматурглардан Комил Яшин, Ғулом Зафарий, Шарофиддин Хуршидлар мусиқали театрнинг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшадилар. 1930-1940 йиллар театрнинг тикланиш йиллари бўлиб, миллий мусиқали драматургия шаклланади. Хуршид либреттосига бастакор Т.Содиқов халқ куйлари асосида қайта ишлаган “Лайли ва Мажнун”, К.Яшин ва М.Муҳаммедов либреттосига Т.Жалилов ва М.Ашрафийлар симфоник оркестр учун қайта ишлаган “Гулсара”, Навоий достони асосида Хуршид либреттоси, В.Успенский ва Г.Мушель мусиқаси билан “Фарҳод ва Ширин” асарлари шулар жумласидандир. Ғулом Абдураҳмонов, Саъдулла Жўрабоев, Карим Зокиров, Фазлиддин Шамсутдинов, Насим Ҳошимов, Мардон Насимов, Назира Аҳмедова, Сора Самандарова, Шаҳодат Раҳимовалар Масква Консерваторияси қошида ташкил этилган ўзбек студиясини муваффақиятли битириб қайтадилар. Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима” мусиқали томошаси халқимиз томонидан муносиб кутиб олинади. 1939 йилда М.Ашрафий ва С.Василенколар Комил Яшин либреттоси асосида “Бўрон” операсини саҳналаштиради.

Тошкентда Хореография билим юртини очилиши билан балет жанри ҳам ўз репертуарини бойитиб боради. Е.Брусиловскийнинг “Гуландом”, С.Василенконинг “Оқ билак” балетлари шулар жумласидандир.

1947 йилда театр жамоаси А.Щусев лойиҳаси бўйича янги қурилган бинога кўчиб ўтади. 1950 йилларга келиб, ўзбек композиторлари томонидан мусиқали драматургиянинг талабларига тўлақонли жавоб бера оладиган мураккаб опера ва балет асарлари яратила бошланади. М.Ашрафийнинг “Дилором”, С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши”, Т.Содиқов ва Р.Глиэрларнинг “Гулсара” опералари шулар жумласидандир.

Ўзининг санъати билан халқимиз меҳрини қозона олган бир қатор санъат усталари етишиб чиқдилар. Ўзбекистон халқ артистлари – Г.Измаилова, Б.Қориева, С.Қобулова, З.Давлетмурадова, Г.Ҳамроева, С.Ярашев, Н.Ҳошимов, Ж.Низомхўжаев, А.Азимов, С.Беняминов, Э.Йўлдошев, О.Кучликова, Р.Кучликова, Р.Лаут, В.Браун, А.Лёушкин, В.Гринченко, Г.Ханеданьян, Р.Боруховлар ва бошқалар.

Д.Вердининг “Риголетто”, А.Петровнинг “Пётр I”, Д.Вердининг “Отелло”, “Травиата”, “Дон Карлос”, А.Бородиннинг “Княз Игор” опералари, Р.Шедриннинг “Анна Каренина”, С.Прокофьевнинг “Золушка”, П.Чайковскийнинг “Оқ қуш кўли” ва “Уйқудаги гўзал” балет спектакллари М.Ашрафийнинг “Шоир қалби”, И.Акбаровнинг “Сўғд элининг қоплони”, опералари, А.Козловскийнинг “Тановор”, М.Левиевнинг “Суҳайл ва Меҳр”, У.Мусаевнинг “Тўмарис” балетлари муваффақият қозонади.

Республикамиз Мустақилликка эришганидан сўнг Давлат Академик Катта театрига бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Театрнинг моддий ва техника базаси замонавий ускуналар билан қайта жиҳозланди.

АҚШ, Италия, Франция, Германия, Тайланд, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Малазия, Сингапур, Россия, Ҳиндистон каби мамлакатлар билан ижодий ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Жаҳон опера ва балет санъатининг йирик намоёндалари П.Д.Понелли, У.Фогель, П.Лонго, С.Сальвато, Г.Беркут, В.Спиваков, Е.Образцова, Г.Алексидзе, З.Соткилавалар билан ижодий ҳамкорлик қилинмоқда.

Сўнги йилларда ўзбек ва Европа композиторларининг бир қатор опера ва балет асарлари саҳналаштирилди. М.Бафоевнинг “Умар Ҳайём”, “Ал-Фарғоний” опералари, асарлари қоторларида Г.Мушелнинг “Қадимги Афросиёб афсонаси” балети, шунингдек М.Ашрафийнинг “Дилором”, С.Юдаковнинг “Майсаранинг иши”, И.Акбаровнинг “Сўғд элининг қоплони”, Масканьининг ”Қишлоқ ғурури”, Россинининг “Сивилия сартароши”, Т.Жалилов ва Б.Бровценларнинг “Тоҳир ва Зуҳра” опералари янги талқинда саҳналаштирилди.

М.Эргашевнинг “Хумо” миллий балети 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи даражали Давлат мукофотига сазовор бўлди. М.Бафоевнинг “Севгим самоси” опера-балет спектакли 2009 йилги Давлат мукофотига номзодликка лойиқ деб топилди.

Ҳозирда Ўзбекистон халқ артистлари Г.Измаилова, Г.Ҳамроева, М.Раззоқова, Р.Латипов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар К.Сержанов, Г.Азизова, Р.Гафаров, Р.Титеев, О.Александрова, С.Рўзиқулов, Н.Султонов, С.Мамадалиева, В.Галлертов, Т.Муҳамедова, А.Бобожонова, А.Шалберкин, Н.Қулибоев каби етук ва ёш ижодкорлар фаолият кўрсатмоқда.

Ўтган даврлардан шу кунгача турли авлодга мансуб дирижёрлардан: М.Ашрафий, Т.Содиқов, Ф.Шамсутдинов, Б.Иноятов, Н.Гольдман, А.Абдуқаюмов, Д.Абдураҳмонова, Х.Шамсутдинов, С.Шодмонов, Ғ.Тўлаганов, Ф.Ёқубжонов, А.Эргашев, А.Абдуллаева, С.Ғоибовлар;

Саҳналаштирувчи режиссёрлардан: Муҳиддин Қори Ёқубов, З.Қобулов, С.Журабоев, М.Муҳамедов, Э.Юнгвальд-Хилькевич, Э.Каплан, Е.Барановский, Ф.Ковалев, А.Миралимбоева, Б.Завьялов, Г.Миллер, Н.Навроцкий, Г.Геловани, Ф.Сафаров, О.Узоқов, А.Слоним, Х.Қосимовлар;

Балетмейстерлардан: М.Моисеев, А.Ардобус, А.Томский, Е.Бороновский, В.Губская, И.Арбатов, П.Йоркин, Т.Литвинова, Г.Давиташвили, И.Смирнов, Л.Засс, Г.Измайлова, Б.Завялов, М.Сатуновский, А.Кузнецов, И.Юсупов, А.Мўминов, А.Андреев, Н.Маркарянц, И.Горлина, В.Васильевлар;

Рассомлардан; М.Есипов, В.Каменский, Ш.Шорахимов, М.Гвоздиков, М.Мусаев, В.Афансьев, М.Курилко, Усто Мўмин, В.Рифтин, А.Дулевский, М.Мамантов, А.Валиев, Т.Шораҳимов, Н.Шифрин, М.Новиковский, З.Куриш, В.Клементьев, Г.Брим, В.Феско, З.Ботиров, Д.Раджабов, К.Ёқубоваларнинг ижодий фаолиятини тилга олиш мумкин.

 Театр директори: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Якубов Бахтиёр Раҳимович.

 Театр манзили: Тошкент -700029 Мустафо Камол Отатурк кўчаси, 28-уй.

Тел: 233-35-28, 233-40-65, факс: 233-33-44

 

қўшилган сана: 27-10-2014
Кўрилди 2341

Музей ва театрлар