Муқимий номидаги Ўзбек Давлат мусиқий театри
Ташкил этилган сана: Театр труппа сифатида 1939 йил 30 ноябрдаташкил топган.
Театрга 1939 йили Муқимий номи берилган.
Театрнинг ижодий фаолияти:Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри ўз фаолиятини 1939 йил 30 ноябрда Ҳамза Ҳакимзода Ниёзийнинг “Майсаранинг иши” комедияси билан фаолиятини бошлаган.
Театрга бадиий раҳбар этиб машҳур комик актёр, Ўзбекистон халқ артисти Миршоҳид Мироқилов тайинланган. У қисқа вақт ичида республика театрларидаги комедия жанрига лаёқати бор артистларни жалб қилади. Труппага режиссёрлардан Фатхулла Умаров, Бобо Хўжаев, артистлардан Марям Ёқубова, Умар Абдуллаев, Абдурауф Болтаев, Аббос Бакиров, Соиб Хўжаев, Муҳаммад Холмуҳамедов, Сабохон Каримова, Собир Раҳмонов, Омина Фаёзова, Мирвали Миртолипов, Маҳмуджон Ғофуров, Анвар Юсупов, Зуҳра Шерматова, Муҳаррам Эрматова, Турғун Зоҳидов Андижон, Қўқон, Наманган, Марғилондан Шаҳодат Раҳимова, Турсунхон Жаъфарова, Абдуваҳоб Азимов, Жўрахон Султонов кабилар жалб этилди. 50-60-йилларда К.Яшиннинг “Фарҳод ва Ширин” (Ю.Ражабий ва Г.Мушель мусиқаси), “Равшан ва Зулҳумор” (Т.Жалилов ва Г.Мушель мусиқаси), А.Бобожоновнинг “Азиз ва Санам” (К.Отаниёзов ва Л.Степанов мусиқаси), С.Абдулланинг “Муқимий” (Т.Жалилов ва Г.Мушель мусиқаси), З.Фатхуллин ва Ш.Саъдулланинг “Ватан ишқи” (С.Бобоев мусиқаси), Ҳамид Ғуломнинг “Фарғона ҳикояси” (Т.Жалилов ва Б.Зейдман мусиқаси), “Тошболта ошиқ” (М.Левиев мусиқаси), Душан Файзийнинг “Зарафшон қизи” (Д.Соатқулов мусиқаси), Ш.Саъдулланинг “Икки билагузук” (С.Бобоев мусиқаси), Н.Сафаровнинг “Кимга тўй, кимга аза” (М. Левиев мусиқаси), Ҳ. Умаровнинг “Ишқинг билан” (Ҳ.Раҳимов мусиқаси), З.Фатхуллиннинг “Ёшликда берган кўнгил” (Д.Зокиров мусиқали), М.Каримовнинг “Қалам қошлигим” (С.Жалил мусиқаси) каби спектакллар шухрат қозонади.
Муқимий театрининг 20 йиллик фаолияти (50-70 йиллар) Халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори, кино ва театр актёри, режиссёр Раззоқ Ҳамроев ижоди билан боғлиқ ҳолда кечади. Театр ёш истеъдодлар ҳисобига мустаҳкамланади. Драматурглар Комил Яшин, Туроб Тўла, Ҳамид Ғулом, Омон Матжон, Машраб Бобоев, Ҳайдар Муҳаммад, композиторлардан Манас Левиев, Сайфи Жалил, Мустафо Бафоев ва бошқалар янги асарлар яратиш бўйича иш олиб бордилар.
Машхур ижодкорлар Лутфихоним Саримсоқова, Махмуджон Ғофуров, Соиб Хўжаев, Турсуной Жаъфарова, Файзулла Аҳмедов, Фароғат Рахматова, Суръат Пўлатовлар театр шухратини оширганлар.
Режиссёрлар Н.Отабоев саҳналаштирган “Гул ва Навруз” (Лутфий достони асосида С.Абдулла ва М.Муҳамедов пьесаси, Т.Жалилов ва Г.Мушель мусиқаси, рассом С.Бекметов), Р.Бобохонов саҳналаштирган “Муҳаббат навоси” (Ғ.Ғулом асари, Ш.Шоҳимардонова мусиқаси), “Юсуф ва Зулайҳо” (Рамз Бобожон асари) мусиқали драмалари муваффақият қозонган.
Бугунги кунга келиб театр жамоасида ижодкорлар сафи анча кенгайди. Марям Ихтиёрова, Наима Пўлатова М.Бекчонова, Б.Холмирзаев, Х.Тўхтаев, М.Азизов, Г.Носирова, М.Отажонова, З.Бойхонова, Н.Ҳасанова, А.Бекжонов, М.Бекжоновалар каби қатор актёрлар ижод қилишмоқда.
Кейинги йилларда “Куёвлар конкурси” (режиссёр А.Пармонов), “Мушкул савдо” (режиссёр Н.Отабоев), “Фарҳод ва Ширин” (режиссёрлар Н.Отабоев, С.Пўлатов), “Давлат болалари” (режиссёр А.Пармонов), “Нодирабегим” (режиссёр Б. Йўлдошев), “Ҳар кимки вафо қилса” (режиссёр Х.Аппанов), “Тошкентга саёҳат” (режиссёр О.Салимов), “Тўйлар муборак” (режиссёр А.Пармонов), “Дилафрузга тўрт ошиқ” (режиссёр М.Отажонов), “Бир кам дунё” (режиссёр А.Пармонов), “Севги нидоси”, “Фотима ва Зуҳра”, “Девона”, “Оқибат”, “Тақдир” (режиссёр Р.Маъдиев) “Нодирабегим” (режиссёр Б.Йўлдошев) мусиқали драмалари эътиборга молик асарлардир.
“Осмоннинг бағри кенг”, “Бобур соғинчи”, “Фариштали аёл”, “Жайдари келин”, “Боғ”, “Тўда”, “Тошкентнинг нозанин маликаси”, “Отабек ва Кумушбиби”, “Тобутдан товуш”, “Бу телба хонадон”, “Синфдош ёхуд куёвликка номзод” ва “Тузоқ”, “Ойонам қайнонам” спектакллари театрнинг хозирги репертуарини ташкил этади.
Театр директори: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Назаров Музаффар Нуритдинович.
Театр манзили: Тошкент шаҳри 700003, Маҳмуджон Ғофуров (Олмазор) кўчаси, 187-уй.
Тел:245-47-31, 245-16-33, факс: 245-36-55
Кўрилди 3483
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL