uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистонда саёҳатлар мароқли ва мазмунли ўтади

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистонда саёҳатлар мароқли ва мазмунли ўтади

“Ўзэкспомарказ”да “Ипак йўлида туризм” ХХI Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси давом этмоқда. Анжуман доирасида қизиқарли тақдимотлар, амалий музокаралар бўлиб ўтмоқда. 

ЎзА мухбири ярмарка иштирокчилари билан суҳбатда бўлди. 

Золтан Шомоги, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ижрочи директори: 

– Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг энг муҳим ҳамкорларидан. Ўзаро алоқаларимиз изчил ривожланмоқда. 2014 йилда БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси Самарқандда ўтказилгани Ўзбекистоннинг улкан сайёҳлик салоҳияти ва халқаро миқёсдаги нуфузи тобора юксалаётгани, ҳамкорлигимиз фаоллашиб бораётганининг яна бир тасдиғи бўлди. 

Ўзбекистон Буюк ипак йўлини қайта тиклашнинг асосий ташаббускорларидан биридир. Айни пайтда Буюк ипак йўли машҳур брендга айланди ва бутун Осиё минтақаси, жумладан, Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Мамлакатингизга келаётган сайёҳлар сони тобора ошиб бормоқда. Ўзбекистон ҳудудида 7 мингдан ортиқ тарихий ёдгорлик мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент, Қўқон, Термиз каби тарихий шаҳарларни кўришга орзумандлар дунёда кўп. Мамлакатингиз тинчлиги ва тараққиёти, хушманзара табиати, халқингизнинг очиқкўнгиллиги саёҳатларни мазмунли ўтказишга асос бўлмоқда. 

Ташкилотимиз “Ўзбектуризм” миллий компанияси билан ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келаётир. Ўзбекистонда ҳамкорликда ўтказиб келинаётган халқаро сайёҳлик ярмаркалари, анжуманлар ва семинарлар ҳамда анъанавий “Ипак йўлида туризм” Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси шулар жумласидандир. Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини дунёга янада кенгроқ намоён этиш, тарихий ва маданий ёдгорликларни асраб-авайлаш ва тарғиб этишга оид қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мавжудларини янада такомиллаштириш ниятидамиз. 

Йижи Шлука, “Bohema Lazne” компанияси директори (Чехия): 

– Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти жуда юқори. Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарларингизда бўлиб, бунга ишонч ҳосил қилганман. Чехияда ўзбек халқининг бой маданияти, қадимий тарихи ва бугунги куни билан танишишга қизиқиш катта. 

Мазкур ярмаркада бир неча йилдан бери қатнашиб келяпмиз. Ўтган йилдан бери улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилибди, пойтахтингиз янада чирой очиб, ўзгариб кетибди. Меҳмонхоналар кўпайиб, туризм инфратузилмаси ва сервис изчил ривожланмоқда. 

Чехиянинг Карлови Вари шаҳрида жойлашган компаниямиз кўплаб турдаги даволаш муолажалари ва меҳмонхона хизматларини таклиф этиш билан шуғулланади. Мижозларимиз нафақат даволаниш, балки Чехиянинг гўзал масканларини томоша қилиб, мароқли ҳордиқ чиқариш имконига ҳам эга бўлади. 

Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасидаги иштирокимиз ҳар гал самарали бўлади. Ярмаркада Ўзбекистондаги барча вилоятларнинг сайёҳлик салоҳияти билан танишиб, мамлакатингизда туризмнинг жуда кўплаб йўналишлари тараққий этаётганига амин бўлдик. Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг қатор сайёҳлик фирма ва компаниялари иштирокида ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан музокара ўтказмоқдамиз. 

Житендра Жадҳав, “India Tourism” компанияси директори ассистенти (Ҳиндистон): 

– Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар кўплаб соҳалар қатори сайёҳлик йўналишида ҳам изчил ривожланмоқда. Ҳиндистонда Ўзбекистон маданияти ва тарихига қизиқиш катта. Аждодларингизнинг Ҳиндистонда қолдирган улкан ва бебаҳо мероси ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихий муштараклигидан далолат беради. Тож Маҳал, Ҳумоюн Мирзо мақбараси каби тарихий обидалар халқларимиз учун бирдек қадрли ва азиз. 

Мамлакатингиз иқлими йилнинг исталган пайтида бу ерга саёҳат қилиш имконини беради. Саёҳат дастурлари йўналишининг кенг қамровлилиги ва қизиқарлилиги сайёҳларни ўзига жалб этмоқда. 

Ўзбекистоннинг сайёҳлик бозори биз учун ғоят истиқболли. Ярмарка доирасида мамлакатингизнинг кўплаб сайёҳлик фирма ва компаниялари иштирокида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан музокара ўтказмоқдамиз, иштирокчиларни Ҳиндистон сайёҳлик салоҳияти билан таништиряпмиз. Тадбир давомида ўзбек миллий халқ ўйинларини томоша қилиб, мумтоз ашулаларни тинглаб, халқингиз ўзининг бетакрор қадриятларини нақадар асраб-авайлашига, юртингиз маданияти боқий ва бардавом эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. 

Иляс Жумев, “Marysyyahat” давлат сайёҳлик компанияси менежери (Туркманистон): 

– Кўҳна тарих, бетакрор маданият ва гўзал анъаналарга эга Ўзбекистон жаҳон сайёҳлик бозорида катта нуфузга эга. Мамлакатингизда туризмни ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасини юксалтириш борасида катта ислоҳотлар амалга оширилаётгани ва бу ишларнинг қамрови тобора кенгайиб бораётгани қувонарли. 

Мамлакатларимизнинг яқин қўшни ва ҳамкорлиги, транспорт тизими яхши интеграциялашгани комбинациялашган саёҳатлар ташкил қилиш имконини беради. Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг Туркманистон, Туркманистонга борганларнинг Ўзбекистон орқали қайтиб кетишини янада ривожлантириш ҳар икки томон учун ҳам фойдали бўлади. Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасида мамлакатингизнинг туризм соҳасидаги имкониятлари билан яқинроқ танишиш, Ўзбекистон сайёҳлик фирма ва компаниялари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашни мақсад қилганмиз. 

Илҳом Сувонов, “Ўзбектуризм” миллий компанияси Самарқанд минтақавий бўлими бошқарувчиси: 

– Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантиришнинг 2016 йилгача бўлган манзилли дастури қабул қилинган. Унга мувофиқ вилоятда сайёҳлик ресурсларидан оқилона фойдаланиш, хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини замон талабларига мослаштириш, туризмнинг экологик, соғломлаштириш, агро ва фаол каби қўшимча турларини ривожлантириш, ички туризмни қўллаб-қувватлаш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Самарқандда ҳозир бир йўла тўрт мингдан зиёд кишини қабул қилиш имконига эга юзга яқин меҳмонхона, олтмишдан зиёд сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар салмоғи ва сифати йил сайин ошиб бормоқда. Ўтган йили вилоятимизда юз мингдан зиёд хорижлик ва бир миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳларга хизмат кўрсатилди. Ўндан зиёд сайёҳлик фирмалари ички туризм билан шуғулланиб, юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этмоқда. 

Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган туристик фирмалар Лондон, Берлин, Мадрид, Милан, Токио, Шанхай, Сеул, Москва каби йирик шаҳарларда ўтказилаётган ярмаркаларда фаол иштирок этиб, юртимизга хорижий сайёҳларни кенг жалб этишга муносиб ҳисса қўшаётир. Ярмаркада Самарқанд сайёҳлик салоҳиятини кенг намойиш этмоқдамиз. Маҳаллий ва хорижий компаниялар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва шартномалар имзолаш ниятидамиз. 

Ўктам Хўжаёров, “Ўзбектуризм” миллий компаниясининг Қашқадарё вилояти бўйича вакили: 

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги “2013-2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори вилоятимизда ушбу соҳани янада равнақ топтиришга хизмат қилмоқда. Мазкур ҳужжат асосида тасдиқланган дастурга мувофиқ, вилоятимизда ўттизта тарихий-маданий объект қайта тикланади. Шаҳрисабздаги Коба карвонсаройида ҳунармандлар маркази ташкил этилди. Оқсарой, Дор ут-Тиловат ва Дор ус-Саодат мажмуаларини боғлаб турувчи хиёбонда қўл иши миллий маркази, сувенир буюмлар, ҳунармандлар дўконлари қурилди. 

Қашқадарёнинг қадим ва бой тарихини ўзида мужассам этган гўшаларини, маданий ёдгорликлар, мафтункор табиат қўйнида жойлашган сўлим дам олиш масканларини тарғиб этишда мазкур ярмарканинг ўрни беқиёс. Унда вилоятимизнинг ўттизга яқин сайёҳлик фирма ва компанияси, шунингдек, тадбиркор ҳунармандлар ўз маҳсулот ва хизматларини таклиф этмоқда. 

 

 

қўшилган сана: 05-10-2015
Кўрилди 1288