uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

ЎзР фуқаролигидан чиқиш ҳужатларини расмийлаштириш тартиби

Бош сахифа - Янгиликлар - ЎзР фуқаролигидан чиқиш ҳужатларини расмийлаштириш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг ҳориждаги консуллик муассасаларида консуллик ҳисобида турган фуқаролардан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш бўйича ариза ва ҳужжат топшириш учун аризачи Ўзбекистон Республикасининг ҳориждаги консуллик муассасасига шаҳсан мурожаат этиши талаб этилади. Шу билан бирга, қуйидаги ҳужжатларни илова этади:

·  Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ариза;

·  ўрнатилган тартиб бўйича анкета-ариза;

·  автобиография ва яқин қариндошлари ҳақида маълумот;

·  аризачининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;

·  4 та сурат (35-45мм);

·  фуқаролик паспортининг барча варақларидан нуша;

· бошқа давлат фуқаролигини қабул қилганлигини тасдиқловчи ёки ваколат берувчи ҳужжат, расмий таржима билан;

· Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш учун ҳужжат расмийлаштираётган аризачи вояга этмаган фарзанди билан (18 ёшгача) ҳужжат топшираётган бўлса, боланинг туғилганлиги тўғрисидаги ва аризачининг турмуш қурганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларининг асли ва нушаларини тақдим этиши лозим;

·  оталари ёки оналари билан бирга фуқароликдан чиқаётган 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган фарзандлар ўзларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш бўйича розилик аризаларини тақдим этадилар;

·  агар ота-она иккаласи ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиб, фақат биттаси вояга этмаган фарзанди билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган бўлса, бошқасини боланинг ва турмуш ўртоғининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишига бўлган муносабати аризасида кўрсатилиши лозим;

· баъзи ҳолларда никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар, болаликка олиш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги маълумотномаларнинг нотариус томонидан тасдиқланган нушалари талаб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ариза 1 йил кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш ва аризага асосан ҳужжатларни расмийлаштириш учун консуллик тўлов сифатида 100 АҚШ доллари+маъмурий тўлов тўланади.