Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни
“Ўзбекистон Республикаси Давлат гимни тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг XI Сессиясида қабул қилинган.
Давлат мадҳиясининг сўзи Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов қаламига мансуб, мусиқасини эса бастакор Мўтал Бурҳонов ёзган.
Серқуёш хур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!
Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!
Нақорат:
Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL