uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Ўзбекистон туризм салоҳиятининг намойиши

Бош сахифа - Янгиликлар - Ўзбекистон туризм салоҳиятининг намойиши

Токиода бўлиб ўтган «JATA Tourism Forum&Travel Showcase – 2014» халқаро сайёҳлик кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди. 

Тарихий ва маданий ёдгорликлар сони бўйича жаҳонда етакчи ўринлардан бирида турувчи Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти изчил ривожланиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, фаровонлик бу борада муҳим омил бўлиб хизмат қилаётир. Янги сайёҳлик йўналишлари ташкил этилиб, юртимизга келаётган сайёҳлар оқими кўпаймоқда. Бу Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар самарасидир. «Ўзбектуризм» миллий компанияси халқаро сайёҳлик кўргазма ва ярмаркаларида фаол иштирок этиб, мамлакатимизнинг бу борадаги салоҳиятини кенг намойиш қилмоқда. 

«JATA Tourism Forum&Travel Showcase – 2014» Осиё-Тинч океани минтақасининг нуфузли йирик сайёҳлик кўргазмаларидан бири ҳисобланади. Ташкилотчиларнинг фикрича, унда ҳар йили дунёнинг 150 дан ортиқ давлатидан мингга яқин экспонент иштирок этади. Жорий йилда кўргазмада Европа, Осиё ва Америка мамлакатларининг сайёҳлик фирмалари, темир йўл ва авиакомпаниялари, меҳмонхона ва ресторан бизнеси намойиш этилди. 

Ўзбекистоннинг миллий анъаналаримиз ҳисобга олинган ҳолда тайёрланган миллий стенди чиройли дизайни ва мазмуни билан иштирокчилар эътиборини тортди. Стенд “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акциядорлик компанияси, «Dolores Travel», «ABDA Travel», «Sheherezade Voyages», «Asia Adventures», «Sole Vita» ва бошқа етакчи сайёҳлик операторлари экспозицияларини ўзида мужассам этган. Иштирокчилар эътиборига мамлакатимиз қадимий шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари ҳақида ҳикоя қилувчи буклет ва фотоальбомлар, халқ амалий санъати намуналари ҳавола этилди. Бошқа давлатларнинг вакиллари Ўзбекистонда миллий сайёҳлик инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари билан таништирилди. 

 
Бобур Обидов, ЎзА 
қўшилган сана: 25-09-2014
Кўрилди 1188