uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Талеб Рифаининг ЮНВТО Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқи

Бош сахифа - Янгиликлар - БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Талеб Рифаининг ЮНВТО Ижроия кенгаши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийлари! 

Хонимлар ва жаноблар!
 

Барчангизни БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси мажлисида қатнашаётганингиз билан қутлаш менга катта шараф бағишлайди. 

Президент Жаноби Олийлари, сессиямиз ишида иштирок этганингиз учун Сизга самимий ташаккур изҳор этаман. Бу Сизнинг Ўзбекистон тараққиётининг муҳим йўналишларидан бири бўлган туризм соҳасини шахсан қўллаб-қувватлаётганингиздан далолат беради. 

Жаҳон сайёҳлик ташкилотига аъзо барча давлатлар ва унинг Ижроия кенгаши номидан форум юксак савияда ташкил этилгани учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирмоқчиман. 

Самарқанд шаҳри ва аҳолисига ҳам самимий меҳмондўстлик ва бугунги тадбирни ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўрсатган ёрдами учун чин кўнгилдан ташаккур айтаман. 

Салкам 3 минг йиллик тарихга эга ва дунё тамаддуни бешикларидан бири бўлган қадимий ва улуғвор Самарқанд шаҳрида йиғилганимиздан барчамиз ғоят мамнунмиз. 

Самарқанд – бу асрлар жилосини мужассам этган ва ўзининг бетакрор қиёфаси ва ноёблигини сақлаб келаётган замонавий шаҳардир. 

Бу бугун биз жам бўлиб турган, шарқона шаҳарсозликнинг кўп асрлик анъаналари ва замонавий архитектура намуналарини уйғунлаштирган ушбу маҳобатли мажмуада ҳам ўз ифодасини топган. 

Ушбу афсонавий шаҳарга мафтун бўлган шоир дунёда гар жаннат бўлса, у шубҳасиз Самарқанддир, деб таърифлаган. 

Ўзбекистоннинг Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашгани бу ерда туризм соҳасини кенг ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон туризм соҳасида сезиларли ютуқларга эришди, бунинг самарасида 2013 йилда ушбу саховатли заминга 2 миллиондан зиёд сайёҳ келди. Бу 2010 йилги кўрсаткичдан икки баробар кўпдир. 

Бу бежиз эмас. Ўзбекистон ҳудудида 7 мингдан ортиқ тарихий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шарқ дурдоналари бўлган Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент, Қўқон, Термиз шаҳарлари ва кўплаб обидалар шулар жумласидандир. 

Шу йилнинг май ойида Самарқандда Ўрта асрларда Шарқда яшаб ижод этган буюк аллома ва мутафаккирлар илмий меросининг замонавий цивилизацияга таъсири масаласига бағишланган ва жаҳон ҳамжамияти диққат-эътиборини тортган нуфузли халқаро анжуман бўлиб ўтди. Бундай тадбирлар Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини оммалаштиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. 

Кеча Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицейга ташриф буюриб, у ерда Ўзбекистон ёшлари илғор таълим технологиялари асосида билим олаётганига гувоҳ бўлдим. Улар келажакда ўз мамлакати, унинг равнақи, бой тарихи ва маданий меросини асраб-авайлаш ва янада бойитишга хизмат қилади. Инглиз, немис, француз, араб, итальян ва бошқа тилларда эркин сўзлаша оладиган бу ёшлар Ўзбекистоннинг келажагидир. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаган туризм инфратузилмасини такомиллаштириш муҳимлиги ҳақидаги фикрга мен тўла қўшиламан. Замонавий аэропортлар ва темир йўл коммуникациялари, меҳмонхона ва ресторанлар тармоғини янада ривожлантириш, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширади. 

Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик. Бугунги мажлис иштирокчиларининг аксарияти Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланадиган электр поездидан фойдаланди. Бу поезд туризмни ривожлантиришга ҳам ёрдам бериши муқаррар. 

Европа тарихида муҳим ўрин тутган Ренессанс, яъни, Уйғониш даври аслида мана шу заминда анча илгари бошланганини таъкидламоқчиман ва замонавий маданият ҳамда цивилизация айнан шу минтақада пайдо бўлган, деб ишонч билан айтиш мумкин. 

Туризмни ривожлантириш катта масъулият талаб этади. Ўзининг тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаб келаётган Ўзбекистонда умумбашарий бойлик ҳисобланган ноёб тарихий ёдгорликларни реставрация қилиш ва қайта тиклашга катта миқдорда маблағ йўналтирилаётгани қувонарли ҳолдир. 

Айни пайтда Буюк ипак йўли машҳур брендга айланди ва бепоён Осиё минтақаси, жумладан, Ўзбекистонда туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. 

Ўзбекистон Буюк ипак йўлини қайта тиклашнинг асосий ташаббускорларидан биридир. Йигирма йил аввал айнан шу шаҳарда дунёнинг 19 давлати вакиллари ушбу тарихий йўлда сайёҳликни ривожлантириш бўйича Самарқанд декларациясини қабул қилган эди. 

Буюк ипак йўлини дунёдаги етакчи сайёҳлик йўналишларидан бирига айлантириш мақсадида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа бугун 31 мамлакатни бирлаштирганини мамнуният билан таъкидламоқчиман. 

Ижроия кенгашнинг аввалги сессиясида 2013 йилда жаҳонда туризмни ривожлантириш борасида юқори кўрсаткичларга эришилгани қайд этилган эди. Бу халқаро ташишлар ва экспорт тушумлари ҳажмининг 5 фоизини ташкил этди. 

Бу бизнинг умумий ишончимизни янада мустаҳкамлайди. “ЮНВТО жаҳон сайёҳлик барометри”нинг сўнгги маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида халқаро саёҳатлар 4,6 фоизга ўсган. 

Бу борада эришилган ютуқлар шундан далолат берадики, туризм сўнгги йилларда ижобий ўсиш суръатларини мустаҳкамлаб, бутун дунё иқтисодий тараққиётига салмоқли ҳисса қўшмоқда. 

Геосиёсий ва иқтисодий таҳдидларга қарамасдан, 2010 йилдан буён халқаро саёҳатлар сони йилига ўртача 5 фоизга ошмоқда. Бу тенденция иқтисодий ривожланишга, шунингдек, экспорт ҳажми ва иш ўринларининг кўпайишига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 

Туризм бугунги кунда муҳим ижтимоий, иқтисодий ва маданий омиллардан бирига айланди. Иқтисодиётнинг ушбу секторида умумий даромад ҳажми триллионлаб долларни ташкил этмоқда, ҳар йили бутун дунёда бир миллиарддан зиёд киши саёҳат қилмоқда. 

Жаҳон ялпи маҳсулотида туризмнинг улуши 9 фоизни ташкил этмоқда, янги ташкил этилаётган ҳар 11 иш ўрнининг биттаси ушбу соҳага тўғри келмоқда. 

Миллионлаб меҳмонхона ва дўкон эгалари, ошпазлар, ҳунарманд ва экскурсоводлар туризмни жадал ривожлантириш, унинг янада оммавийлашишига ёрдам бермоқда. 

Шу ўринда туризм ривожи мамлакатлар ва халқларнинг маданий қадриятларига зарар етказмаслиги лозимлигини таъкидлаш даркор. Кўп тармоқли туризм саноатини ривожлантириш масъулиятини ўз зиммамизга олишимиз шарт. 

Ҳурматли форум қатнашчилари! 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига ва Ўзбекистон халқига туризмни иқтисодий тараққиёт ва фаровонликни, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим восита сифатида ривожлантиришни қўллаб-қувватлаётгани учун яна бир бор миннатдорлик изҳор этишга рухсат бергайсизлар. 

Биз Ўзбекистонда амалга оширилган буюк ўзгаришлар гувоҳи бўлдик. Туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётган Президент Ислом Каримовнинг оқилона ва узоқни кўзлаган сиёсати туфайли Ўзбекистон туризмни ривожлантиришнинг асосий марказларидан бири бўлишига ишонамиз. 

Шу заминда туғилиб вояга етган буюк инсонлар башарият цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган. Алгебра асосчиси Хоразмий, файласуф Форобий ёки улуғ қомусий олим Абу Райҳон Беруний, тиббиёт илмига асос солган Абу Али ибн Сино каби буюк аллома ва мутафаккирларни бутун дунё яхши билади. 

Форум самарали ўтишига қатъий ишонаман. ЮНВТО Ижроия кенгашининг гўзал ва бетакрор Самарқанд шаҳрида ўтаётган 99-сессияси ишига муваффақият тилайман. 

www.uza.uz

қўшилган сана: 03-10-2014
Кўрилди 1350