Буюк ипак йўлидаги туризм истиқболи
Президентимиз Ислом Каримов халқаро анжуманнинг очилиш маросимида нутқ сўзлагани сессия ишига чуқур мазмун бағишлагани алоҳида таъкидланди.
Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг мазкур сессияси «Буюк ипак йўли – халқаро туризмни ривожлантиришнинг янги истиқболлари» мавзусига бағишланди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Буюк ипак йўли жаҳон тарихидаги энг муҳим маданий ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган ноёб ҳодисадир.
Асрлар давомида олис мамлакатлар ва халқларни бир-бири билан боғлаган бу йўл ҳозирги даврда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда у Шарқ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ва маърифий ҳамкорликнинг ривожланишига хизмат қилмоқда.
Ушбу халқаро робита марказида жойлашган Ўзбекистонда хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар билан алоқалар ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти билан ҳамкорликда туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси сайёҳлик олами вакилларига жаҳон сайёҳлик бозорининг бугунги аҳволи ва ривожланиш истиқболлари хусусида фикр-мулоҳаза ва тажриба алмашиш, туризмнинг янги тенденциялари, бу борада долзарб муаммоларни муҳокама қилиш, сайёҳликнинг янги қирраларини кашф этиш имконини берди. Анжуман иштирокчилари мамлакатимизнинг сайёҳлик борасидаги улкан салоҳияти билан танишди, юртимизда бу борада амалга оширилаётган ишларга юксак баҳо берди.
Сессия ишида халқаро сайёҳликни ривожлантириш истиқболлари, туризм ва маданият соҳасида ҳамкорликнинг янги моделларини яратиш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш, минтақавий ривожланиш ва интеграцияни рағбатлантиришда сайёҳлик маршрутларининг роли, халқаро туризмнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари каби қатор мавзуларда маърузалар тингланди. Ўзбекистонга сайёҳларни жалб қилишни кенгайтириш бўйича фикр ва тажриба алмашилди. Туризм саноатида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва соҳага инвестиция киритиш масалалари муҳокама этилди.
БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ижроия кенгашининг 99-сессияси бўйича қабул қилинган қарорлар лойиҳаси тасдиқланди.
Ўзбекистон билан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, мамлакатимизда сайёҳликни янада ривожлантириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш, Буюк ипак йўлида туризмни кенг оммалаштириш бўйича ҳамкорликка оид битим имзоланди.
Кўрилди 1438
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL