uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Жанубий кореялик ёзувчи ўзбекистонликлар ҳаёти ҳақида «Балтика-9» деб номланган китоб чоп этди

Бош сахифа - Янгиликлар - Жанубий кореялик ёзувчи ўзбекистонликлар ҳаёти ҳақида «Балтика-9» деб номланган китоб чоп этди

Бир муддат Ўзбекистонда корейс тилидан ўқитувчилик қилиб қайтган Жанубий Кореянинг ёш ёзувчиларидан бири Ли Ун Сон ўзининг дастлабки китобини эълон қилди.

32 ёшли ёзувчининг «Балтика-9» деб номланган илк китобига ўзбекистонликлар ҳаёти, турмуш тарзи ва одатлари ҳақидаги ҳикоялар ва қиссаларни киритилган.

Китоб қаҳрамонлари оддий ўзбеклар, қишлоқ одамлари бўлиб, улар корейс адабиётида ҳали кузатилмаган услубда тасвирланганлиги алоҳида қайд этилмоқда.

Шунингдек, ёзувчи нафақат халқаро экологик муаммо деб қаралаётган Орол муаммоси ҳақида ҳам фикр юритаркан, «Гилам» номли ҳикоясида муаммони ёритишга ҳаракат қилган.

Ўзбекистонликлар ҳақида ҳикоя қилувчи корейс тилидаги илк қисса ва ҳикоялар тўплами бўлган «Балтика-9» китоби Жанубий Кореянинг нуфузли Munhakkwa Jisong нашриёти томонидан чоп этилди ва Жанубий Кореядаги барча китоб дўконларида сотилмоқда.

қўшилган сана: 14-10-2014
Кўрилди 1410