uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

«Россия 1» телеканали Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этади

Бош сахифа - Янгиликлар - «Россия 1» телеканали Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм намойиш этади

18 октябрь, шанба куни «Россия 1» телеканали «Ўзбекистон. Қумликлар марвариди» номли ҳужжатли фильм намойиш этади. Бу ҳақда, телеканал расмий сайтига асосланиб, Daryo.uzхабар бермоқда.

«Бу ердан қачонлардир Европа ва Осиёни бирлаштирувчи Буюк Ипак йўли ўтган. Минг йиллар давомида ҳукмдорлар ўзгарди, шаҳарлар бузилиб, яна қайта тикланди. Бу заминда буюк олимлар – Ибн Сино, Беруний ва Улуғбек, шоир Навоий туғилган», – дейилади телеканал ахборотида.

«Бугун эса худди минг йиллар аввалгидек саҳролар ўртасида гуллаб турган ўлка – замонавий Ўзбекистон ўз тарихини ғурур билан ёдга олади ва келажакка ишонч билан қарайди», – дейилади хабарда.

Кўрсатув 18 октябрь куни 11:55да (Тошкент вақти билан 12:55да) эфирга узатилади.

қўшилган сана: 16-10-2014
Кўрилди 1342