”Afrosiyob” Тошкентдан Самарқандга 128 дақиқада боришни ўрганди
10 февралдан эътиборан, Afrosiyob тезюрари поезди Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари орасидаги масофани 2 соату 8 дақиқа ичида босиб ўтмоқда. «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси маълумотларига кўра, яқин вақт ичида босиб ўтилажак йўл вақтини 2 соатгача қисқартириш кўзда тутилган. Бунгача поезд белгиланган манзилга 2,5 соатда етиб борарди.
Айни вақтда, ҳеч бир манбада поезд қандай асос билан белгиланган масофана 22 дақиқага тезроқ босиб ўтаётгани тўғрисида маълумот берилмаган.
Afrosiyob тезюрар поезди 2011 йилнинг 8 октябрь куни дастлабки қатновни амалга оширган эди. 2012 йилнинг 14 февралидан бошлаб поезд Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйлаб кундалик қатнашни бошлади. Ҳозирги кунда, Испаниянинг Patentas Talgo S.L. компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иккита Afrosiyob электропоездларидан фойдаланилмоқда.
Afrosiyob поездининг экономклассида қатнаш 50 минг сўмга тенг бўлса, бизнес-класс чипталари нархи 68 минг сўм, VIP-класс эса ҳар бир йўловчи учун 97 минг сўм туради.
Кўрилди 1373
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL