Ҳар бир сайёҳ кўриши керак бўлган Ўзбекистоннинг 10та энг яхши манзили
Сўнгги йилларда Ўзбекистон тобора кўпроқ хорижлик сайёҳларни жалб қилмоқда.
Бу тенденцияни қўллаб-қувватлаган ҳолда жаҳон ОАВлари ҳам ўз муштарийларига Ўзбекистоннинг энг гўзал манзиллари ҳақида кўпроқ сўзлаб бермоқда.
Яқинда “Novastan” нашри “Ўзбекистон: саёҳатчилар учун 10 та номаълум манзиллар” номли мақола эълон қилди. Мақола муаллифлар республикада сайёҳлар биринчи навбатда ташриф буюрадиган қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хивадан ташқари ўзига хос маскану манзиллар борлигини таъкидлаб ўтган.
“Республиканинг бетакрор табиати ва замонавий маданияти бутун дунё саёҳатчиларининг эътиборини тортиб келмоқда. Ўзбекистоннинг айрим ландшафтлари Швейцарияга эслатади”, деб ёзади газета.
Муаллифлар Жиззах вилоятида жойлашган Зомин миллий боғи экотуризмни севувчиларни бефарқ қолдирмаслигини таъкидлаб ўтган.
“Зомин миллий боғи ўсимлик дунёси алоҳида эътиборга лойиқ. Шунинг учун ушбу боғ Ўзбекистон Швейцарияси номини олган”, - дейилади мақолада.
Қўриқхона ҳудудида 700 га яқин ноёб ўсимлик турлари ўсади. Улардан учтаси Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқининг Қизил китобига киритилган.
Қўриқхонанинг ҳайвонот дунёси ҳам турли хил. Денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда “Зомин боғи” номли соғломлаштириш ва дам олиш маркази жойлашган. Марказда болалар ва катталарда учрайдиган нафас олиш ва нерв тизими касалликлари профилактикаси ва климотерапиясини даволаш учун барча шарт-шароитлар яратилган”-дейилади мақолада.
Шунингдек, газета муштарийларига Қорақалпоғистоннинг асосий диққатга сазовор жойи- Савицкий номидаги Нукус давлат санъат музейига ташриф буюришни тавсия қилган. Музейда ХХ аср биринчи ярмига тегишли рус замонавий санъатининг энг йирик коллекцияси жойлашган.
Мақола муаллифлари бу жойни “Саҳродаги Лувр” деб атаган.
“Музей коллекциясида 100 мингта ноёб асарлар мавжуд. Бу ерда Россия авангард санъатининг иккинчи энг йирик коллекцияси сақланади. 2001 йилда Британиянинг “Guardian” газетаси ушбу музейни “дунёдаги энг гўзал музейлардан бири” деб атаган эди”, - деб ёзади газета.
Мақола муаллифлари саёҳатни севувчиларга Ўзбекистоннинг яна қуйидаги манзилларига ташриф буюришни тавсия қилган:
- Амир Темур ватани - Шаҳрисабз;
- Шаҳрисабздан 35 километр узоқликда, Оқсув дарёсида жойлашган Ҳисорак сув омбори;
- Чуқур ғор ва канёнларга эга Ҳисор тоғ-арча миллий боғи;
- Баланд тоғли Гилон ва Кўл қишлоқлари ва Ҳазрати Султон муқаддас тоғи;
- Айдаркўл кўли — Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги йирик сунъий сув омбори;
- Сармишсой табиий чегарасидаги тош даври петроглифлари;
- Соф ипакдан тайёрланган маҳсулотларни харид қилиш учун Марғилон шаҳри;
- Марказий Осиёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири Қўқон;
- Қарши шаҳри ва 1583 йилда форсча услубда қурилган Қарши кўприги;
- Баланд тоғларда жойлашган Майданак расадхонаси;
- Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани Дарбанд қишлоғи ҳудудида жойлашган машҳур “Темир дарвозалар” тоғ довони.
Аввалроқ Ўзбекистон “The Independent” талқинига кўра 2022 йил туризм бўйича энг яхши мамлакатлар ўнталигига киритилган эди.
2021 йил охирида “The Times”газетаси Ўзбекистонни“дам олиш учун энг ажойиб жойлардан бири” деб атади.
“Country and Town” нашри, ўз навбатида, республикада чанғи спорти билан шуғулланиш ҳақида мақола чоп этди. Мақолада келтирилишича, “Амирсой” курортининг “Сочидан ҳам ажойиб масканга айланиши” учун барча имкониятлари бор.
2021 йил ноябрь ойи маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган ва уларнинг ярми сайёҳлардир. Аксарияти - россияликлар.
Central Asia Travel компанияси ижрочи директори Николай Сербин Sputnikга берган интервьюсида Россия фуқароларининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишлари сабаблари ҳақида сўзлаб берган эди.
Манба: https://sputniknews-uz.com/
Кўрилди 373
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL