uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

“Форбес” журнали Ўзбекистонни 2022-йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та йўналиш рўйхатига киритди

Бош сахифа - Янгиликлар - “Форбес” журнали Ўзбекистонни 2022-йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та йўналиш рўйхатига киритди

      Американинг “Форбес” молиявий-иқтисодий журнали Ўзбекистонни 2022-йилда энг яхши сайёҳлик йўналишлари 50-талигига киритди. Нашрнинг қайд этишича, жорий 2022-йил кўплаб ҳудудлар чекловлар туфайли ёпиқлигича қолаётганига қарамай, ўтган йилга нисбатан дунё бўйлаб саёҳат қилиш имкониятига бироз умид беради.“Ўзбекистоннинг ривожланган инфратузилмаси саёҳатчига Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Буюк ипак ё‘лининг асосий шаҳарлари бўлмиш Самарқанд, Бухоро ва Хивага бемалол етиб бориш имконини беради. Уч шаҳар тезюрар поездлар орқали яхши боғланган, Хива эса Совет давридаги поезд орқали Бухоро билан боғланган. Ушбу ё‘налишдаги деярли ҳар бир шаҳар ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва диққатга сазовор жойларни таклиф қилиш учун жуда кўп. Қадимги Хива шаҳри Ичанқал’а ўзбек шаҳарлари орасида биринчи бўлиб Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. Бухорода кўплаб бой безатилган қадимий мадрасалар (мактаблар), тарихий марказга ташриф буюриш ва қадимий савдо гумбазларида эсдалик совғаларини харид қилиш имкониятини қўлдан бой берманг. Самарқанд, албатта, нафис Регистон майдони билан ҳайратга солади. Тошкентда, одатда, қўзичоқ гўшти ва майдаланган сабзи қўшиб пишириладиган ан’анавий гуруч таоми бўлмиш паловнинг турли турларини то шимингиз ёрилиб кетгунча татиб кўришингиз мумкин”. - деб қайд этади нашр. Ушбу рейтинг муаллифлар 2020 йилгача ташриф буюриши мумкин бўлган энг машҳур йўналишлар асосида тузилган. Ҳозирда америкалик сайёҳлар учун очиқ жойларга устунлик берилди.

қўшилган сана: 24-01-2022
Кўрилди 342