Ўзбекистон аҳолиси 32 млн кишидан ошди
1 январда Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 32,121 миллионни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 1 январь ҳолатига 32,121 миллион кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 545,8 минг кишига ёки 1,7 фоизга ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16,238 миллион кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,6%), қишлоқ аҳолиси сони эса 15,882 миллион кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 49,4%) ташкил этди. Дастлабки маълумотлар Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.
2016 йилнинг январь-декабрь даврида 726,8 мингта бола туғилиб, мос равишда туғилиш коэффициенти 22,8 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 промиллега камайди (2015 йилда 23,5 промилле бўлган). Туғилиш коэффициентининг сезиларли даражада пасайиши Қорақалпоғистон Республикасида (23,3 промилледан 21,8 промиллегача), Сурхондарё (27,0 промилледан 25,8 промиллегача), Бухоро (21,9 промилледан 20,9 промиллегача), Тошкент (21,1 промилледан 20,3 промиллегача), Андижон (24,1 промилледан 23,4 промиллегача), Қашқадарё (26,2 промилледан 25,5 промиллегача) ва Сирдарё (22,8 промилледан 22,1 промиллегача) вилоятларида қайд этилди. Шунингдек, туғилиш коэффициентининг ўсиши Тошкент шаҳрида (18,0 промилледан 18,4 промиллегача) ва Навоий (22,0 промилледан 22,1 промиллегача) вилоятида кузатилди.
2016 йилнинг январь-декабрь ойларида 154,5 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда ўлим коэффициенти 4,8 промиллени ташкил этди. Ўлим коэффициентининг ўсиши Навоий, Сурхондарё, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди. Ўлим коэффициентининг пасайиши Андижон, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятларида ва Тошкент шаҳрида қайд этилди.
Рўйхатга олинган жами ўлганларнинг 59,6 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 9,4 фоизи — ўсимталардан, 6,7 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,9 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,9 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,9 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 11,6 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.
Йил давомида 7,7 мингта 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қайд этилди ва гўдаклар ўлими коэффициенти 10,5 промиллени ташкил этди. Рўйхатга олинган 1 ёшгача ўлган жами болаларнинг 56,7 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 22,4 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 9,8 фоизи — туғма аномалиялардан, 3,1 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,6 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,5 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.
2016 йилнинг январь-декабрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан 275,1 мингта никоҳ ва 29,4 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган. Республика бўйича никоҳ тузиш коэффициенти 8,6 промиллени, никоҳдан ажралиш коэффициенти эса 0,9 промиллени ташкил этди. Никоҳ тузиш коэффициентининг пасайиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилди. Сезиларли даражада никоҳ тузиш коэффициентининг пасайиши Қашқадарё, Наманган, Андижон, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди. Шу билан бирга, никоҳдан ажралиш коэффициентининг ўсиши Жиззах, Сирдарё, Хоразм вилоятларида ва ушбу коэффициентнинг пасайиши Бухоро, Навоий, Тошкент вилоятларида ва Тошкент шаҳрида кузатилди.
Йил давомида республика бўйича кўчиб келганлар сони 141,7 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 168,3 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 26,6 минг кишини ташкил этди (2015 йилда минус 29,3 минг киши бўлган). Миграция салдосининг юқори даражаси Тошкент, Самарқанд вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди.
Кўрилди 1490
Тавсифлар
Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи
Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси
JUMAGUL