uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Самарқандга Қозоғистон орқали элтувчи йўл яна очилади

Бош сахифа - Янгиликлар - Самарқандга Қозоғистон орқали элтувчи йўл яна очилади

2006 йилда ёпилган Тошкент ва Самарқандни боғловчи М-39 автомобиль йўли тез орада очилади.

Ўзбекистон ТИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Илҳом Неъматовнинг Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев билан учрашувида Тошкент ва Самарқандни боғловчи М-39 автомобиль йўлининг Қозоғистоннинг Мақтаарал тумани орқали ўтувчи янгиланган (887,8−911,9-километрлари) қисмини очиш, мазкур участкада ўтказиш пунктини қуриш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув 6 январь куни Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимиятида бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон бош вазирининг инвестициялар ва ривожланиш бўйича ўринбосари Роман Скляр ва Жанубий Қозоғистон вилоятини ҳокими Жансеит Туймебаев иштирок этди, деб хабар қилди вилоят ҳокимияти сайти.

Автомобиль йўлини реконструкция қилиш ишлари февраль ойида якунига етиши кутилмоқда. Чегарадош ҳудудда махсус пост бунёд этилиб, унда солиққа солинмайдиган юклар айланмаси назорати амалга оширилади.

Қозоғистон элчиси Ерик Утембаевнинг таъкидлашича, бу давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкамланиши ҳамда саавдо ва туризмнинг ривожланишига хизмат қилади. У Ўзбекистон пойтахти ва Жанубий Қозоғистон вилояти алоқаларининг кучайишига ҳам умид билдирди.

Мақтаарал орқали ўтувчи М-39 автомобиль йўли 2006 йилда ёпилган эди.

gazeta.uz

қўшилган сана: 09-01-2017
Кўрилди 1283