uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

МАК янги «Орзудаги лайнер”ларни харид қилади

Бош сахифа - Янгиликлар - МАК янги «Орзудаги лайнер”ларни харид қилади

2019−2020 йилларда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси парки тўрт дона «Дримлайнер» билан тўлдирилади.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси яна тўрт дона Boeing 787−8 Dreamliner самолётини харид қилиш бўйича шартномани имзолади, деб хабар қилди МАК матбуот хизмати.

Янги «Дримлайнер"ларнинг 2019−2020 йилларда етказиб берилиши кутилмоқда. Шартнома қиймати хабар қилинган йўқ.

Янги Boeing 787−8 Dreamliner самолётларини харид қилиш тўғрисидаги келишувга корпорация президенти Рэймонд Коннернинг ўтган йил сентябрда Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган эди.

Айни паайтда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпания 2016 йилда харид қилган икки дона «Орзудаги лайнер"дан фойдаланмоқда. Рейслар Деҳли, Дубай, Москва, Рига, Тель-Авив, Истанбул ва Олмаотага амалга оширилмоқда.

gazeta.uz

қўшилган сана: 10-01-2017
Кўрилди 1281