uz en ru

Тавсифлар

«Kasaba sayr» ШК билан ҳамкорликдан хурсандман. Поликлиника касаба уюшма ташкилоти билан бирга жорий йилда 40 нафар ходимларимиз Самар­қанд шаҳрида бўлиб қайтишди. Шу ўринда бир таклиф киритмоқчи эдим. Мамлакатимиз сайёҳлик кўлами ва тарихий обидаларининг кўплиги жиҳатдан дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарлари билан ҳар қанча фахр­лансак арзийди. Лекин биз билмаган бошқа тарихий обидалар ҳам анчагина. Ниятим, «Kasaba sayr» ШК ташкилоти ёрдамида ўша жойларга ҳам саёҳат уюштирилса, айни муддао бўларди.

Танзила Халилова — «Чилонзор Дента сервис» поликлиникаси кадрлар бўлими бошлиғи

"Каsaba sayr" шўъба корхонаси ёрдами билан 18-21 май кунлари "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиалида самарали фаолият юритаётган 27 нафар ишчи-ходимларимиз учун афсонавий Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди. Саёҳатни ташкиллаштиришда ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Жамоамиз номидан "Kasaba sayr" ШКга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шу ўринда алоҳида, Т.Хидировга, Илхомжонга, Хива шахрида бизни кутиб олишдан-жўнатишгача ёнма-ён юриб, ташкилий ишларни елиб-югуриб бажарган Раззакова Дилдорахонга, гид қизимиз Усманова Назокатхонга, "Шамс Хива" меҳмонхонаси ходимларига каттадан-катта рахматлар айтиб қоламиз. Бундан кейин ҳам ўзимизнинг туристик компаниямиз билан ҳамкорликда Республикамизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этамиз деган умидда, ишларига ривож тилаймиз.

Махмудова Назокат Нурмамедовна "Ўзбектелеком" АК Самарқанд филиали КУҚ раиси

ZO'R MA'LUMOTLAR, HAMMASI QIZIQARLI RAHMAT KATTAKON

JUMAGUL

Янгиликларга Обуна

Информерлар

Система Orphus

Туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Бош сахифа - Янгиликлар - Туризмни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан мамлакатимизда туризм соҳасини жадал ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Шаропов, Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов ва бошқалар мамлакатимизда туризм соҳасини янада тараққий эттириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг самаралари, сайёҳлик оқимини оширишда меҳмонхоналарнинг ўрнини алоҳида таъкидлади. 

Анжуманда Президентимизнинг 2016 йил 2 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони моҳияти, ушбу ҳужжатдан келиб чиқадиган долзарб масалалар ҳақида сўз борди. 

Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган меҳмонхоналар вакиллари иштирок этган тадбирда туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини ишлаб чиқиш ва изчил амалга ошириш, соҳанинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ҳудудларда янги туризм маҳсулотлари яратиш ва уларни жаҳон бозорида тарғиб қилишга оид масалалар муҳокама қилинди. Бунда халқаро тажрибадан кенг фойдаланиш, ҳудудларда янги туризм йўналишларини ташкил этиш ва уларни паспортлаштириш, ички ва ташқи туризм бўйича миллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди. 

– Туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтиришда меҳмонхона бизнеси муҳим ўрин тутади, – дейди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот котиби Темур Мирзаев. –Бугун мамлакатимизда қарийб олти юзта меҳмонхона бор. Пойтахтимиз ва вилоятларда “Radisson”, “Lotte”, “Wyndham”, “Ramada” каби дунёга машҳур отеллар билан бирга, кичик гуруҳларда ва оилавий саёҳат қилувчилар учун кўплаб хусусий меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда. Кейинги пайтларда мамлакатимизда тадбиркорликни, жумладан, туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим ҳужжатларнинг қабул қилинаётгани соҳамиз вакилларининг самарали фаолият юритиши учун янги имкониятлар яратмоқда. 

Тадбирда Ўзбекистонда туризм имкониятлари, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди. 

 
қўшилган сана: 10-01-2017
Кўрилди 1506